ОБ-ҲАВО ЎЗГАРИБ, ШАМОЛ КУЧАЯДИ
Ўзбекистон Республикаси Гидрометология хизмати марказининг шу йил 30 ноябрь куни тақдим этган хабарномасига кўра маълум қиламизки, 2021 йил 1-2 декабрь кунлари республикамиз ҳудудига қўшни Туркманистон орқали Эрон Ислом Республикасидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м,с (54-72 км/соат)гача, баъзи жойларда 25-28 м/с (90-101 км/соат)гача кучайиши, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими фуқаролардан об-ҳавонинг ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни кўриб қўйишларини сўрайди.
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶