16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:12
Жамият 👁 311

Марҳум журналист Собир Юсупов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди

Марҳум журналист Собир Юсупов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди

Ҳақиқий инсонлар ўлмайди, улар яқинлари ва халқнинг хотирасида мангу яшайди. Туманимиз матбуотининг тамал тошини қўйган, журналистика, матбаа соҳаларида ҳали кадрлар йўқ даврда ҳам туман газетаси фаолиятини йўлга қўйиб, кўпгина тилшунос олимлар, шоирлар, таниқли журналистларни тарбиялаб вояга етказган, таҳририятни нуфузли даргоҳга айлантира олган, бутун ҳаётини газета ишига бағишлаган Собир ота Юсупов орамизда йўқ бўлса-да хотираларга кўчган инсондир.

1 декабрь куни фахрий журналистлар, “Тараққиёт кўзгуси” унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари, Амударё телеканали, “Жайхун илҳомлари” нодавлат ва нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган Собир Юсупов хотирасига бағишланган тадбир ҳам шогирдларнинг шу улуғ устозга эҳтироми намунаси бўлди, десак адашмаган бўламиз.

Хотира кечасини ташкиллаштиришда Собир Юсуповнинг шогирди, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир Саъдулла Хўжаниёзовнинг хизматларини ҳам алоҳида бўлди.

Тадбирни фахрий журналист Саъдулла Хўжаниёзов очди ва олиб борди. Журналист Озода Худойберганова Собир Юсуповнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида гапириб берди.

Шундан сўнг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири Ғуломжон Ешниёзов, фахрий журналист Олламберган Жуманиёзов, нуроний Бекман Олламберганов, фахрий журналист, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабова, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Робия Йўлдошева, таълим фахрийси, ижодкор Аҳмад Нафасов, фахрий журналист, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимовлар устоз Собир Юсупов ҳақидаги хотираларини эсга олдилар.

Соҳа фидойиси бўлган Собир Юсупов 1921 йилда Хоразм халқ республикасининг Хўжайли округига қарашли Хитой овулида деҳқон оиласида дунёга келди. Мактабда ўқиб таълим-тарбия олди ва кейинчалик ўзи туғилиб ўсган қишлоғидаги колхозда колхозчи ва бригада ҳисобчиси бўлиб ишлади. Туман газетасига хат-хабарлари ва мақолалари билан қатнашиб юрди.

1940 йилнинг апрель ойидан унинг журналистик фаолиятини бошланди. Дастлаб собиқ Қипчоқ тумани газетаси “Социализм йўли” газетаси редакциясида адабий ходим, 1942 йилдан эса “Социализм йўли” газетасининг масъул редактори бўлиб ишлади. 1943 йилнинг май ойидан 1944 йилнинг октябрь ойигача Қипчоқ туман партия комитетида масъул лавозимда бўлди.

Собир Юсупов 1944 йилнинг охири ва 1945 йилда 1-Белоруссия фронтида жангларда қатнашди. Жангларнинг бирида оғир яраланиб, госпиталда даволанганидан сўнг ўз юртига қайтиб келди. Шундай қилиб у немис-фашистлари устидан қозонилган Буюк ғалабага ўзининг шахсий ҳиссасини қўшди. У 1945-1947 йилларда район партия комитети пропагандисти, 1947-1948 йилларда эса Пушкин номли ўрта мактабда ўқитувчи вазифаларида ишлади. 1948-1952 йилларда “Социализм йўли” газетаси редактори, 1952-54 йилларда собиқ Қипчоқ туман партия комитети секретари бўлиб ишлади. Шу йилларда Тошкентдаги олий партия мактабини битирди. 1954-57 йилларда “Социализм йўли” газетасида, 1957-1959 йилларда эса “Амударё ҳақиқати” газетасида редактор лавозимларида ишлади. 1959 йилдан 1963 йилгача район партия комитети агитация ва пропаганда бўлими мудири, 1963 йилдан 1965 йилнинг июл ойигача “Манғит” совхозида ишчилар комитети раиси бўлиб ишлади.

Собир Юсупов 1965 йилнинг июль ойидан “Амударё ҳақиқати” газетасига муҳаррирлик вазифасига ишга келди ва 1975 йилнинг октябрь ойигача фидойилик билан меҳнат қилди. 1975 йил октябрь ойидан 1979 йилгача район партия комитети тарғибот бўлими мудири вазифаларида ишлади. 1979-1984 йилларда пенсияга чиқиб дам олди. 1984 йилнинг апрель ойидан эса яна “Амударё ҳақиқати” газетасига махсус мухбир вазифасига ишга келди. Соҳа фидойиси 63 ёшга чиқса ҳам ёшларга намуна кўрсатиб ишлади ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

Собир Юсупов ўзининг 67 йиллик умрининг асосий қисмини “Амударё ҳақиқати”га бағишлаган. Уруш пайтида ҳам, мактабда муаллимлик қилаётиб ҳам, газетадан ажралмаган. 1965 йилда туман газетасининг қайта тикланишда ҳам бу инсоннинг улуши бор. Собир Юсупов кейинчалик пенсияга чиққач ҳам, севимли ишига қайтиб келган ва умрининг охиригача таҳририятда хизмат қилган.

Бу инсон қай лавозимга ишга юборилса ўша ерда фидойилик билан меҳнат қилди. Айниқса туман матбуотини ривожлантиришга, кўплаб журналист кадрларнинг етишиб чиқишга муносиб ҳисса қўшди. Унинг меҳнати ва жангавор хизмати муносиб тақдирланган.

У “Шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медаллари ва жанговор хизмат учун бериладиган кўплаб медаллар билан мукофотланган эди.

Собир Юсупов агар ҳаёт бўлганларида ҳозир 100 ёшни қарши олган бўлар эдилар. Афсуски, узоқ давом этган касаллик туфайли 1987 йилнинг 7 апрелида ҳаётдан кўз юмганлар.

Бугун фидойи инсон, маҳоратли журналист, узоқ йиллар туман газетасига муҳаррирлик қилган Собир Юсупов орамизда жисман йўқ. Бироқ, у кишидан сабоқ олиб, матбуот соҳасида меҳнат қилган инсонлар қалбида, ёш журналистлар ва халқимиз қалбида доимо тирик.

Тадбирда Собир Юсуповнинг фарзандлари, неваралари, чеваралари, шогирдлари, бир гуруҳ ижодкорлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Хотира кечасида иштирок этган Собир Юсуповнинг невараси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова бобоси, Собир Юсуповнинг эл олдидаги хизматлари ҳақида гапирди ва хотирасини эсга олиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатаётган шогирдлари ҳамда тадбир ташкилотчиларига, барча таҳририят ходимларига чуқур миннатдорчилик билдирди.

Хотира кечасида Собир Юсупов қаламига мансуб лирик шеърлар ифодали ўқилди.

Вақтлар ўтар, дунё саҳнига янги авлодлар келар. Бироқ, “Амударё ҳақиқати” газетаси саҳифаларига муҳрланган туманимиз ҳаётининг тарихи каби бу солнома ижодкорларининг ёрқин вакили Собир Юсупов хотираси ҳам адабий яшайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019