ҲАРБИЙЛАР ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҚИЗ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИЛАР
Ҳаётда ким ҳам эмин-эркин ҳаракатланиб, яйраб, ҳеч кимдан кам бўлмай яшагиси келмайди, дейсиз? Бироқ бу синовли дунёда ҳар кимга ҳар хил тақдир насиб этган.
Дўрман овулида яшовчи Мухтор Ҳусаиновнинг оиласида 2012 йил 21 мартда дунёга келган қизалоқ Моҳинурнинг ҳам имкониятлари чекланган. Қўни-қўшни, қариндошлар, тенгқурлари Моҳинурдан тез-тез хабар олиб, уни хурсанд қилишга ҳаракат қилишади, турли мавзуларда суҳбатлашади.
Халқимизнинг кўнгли ярим, имконияти чекланганлардан хабар олиб туриш, дардига шерик бўлиб туришдек азалий одатлари борки, шулар туфайли ўксик кўнгилларга қувонч улашилади.
Шу йилнинг 1 декабрида туманимизда фаолият юритаётган Давлат хавфсизлик хизматига қарашли 92-02 ҳарбий қисм командири Алижон Равшанов бир гуруҳ харбий хизматчилар билан бирга Мухтор Ҳусаиновнинг хонадонига бориб, Моҳинурнинг ҳолидан хабар олишди. Унга кундалик эҳтиёж учун ишлатиладиган 2 қон ун, 5 литр мой, картошка, колбаса, гўшт, гуруч, тухум ва турли ширинликлар, қиш мавсумига мос кийим-кечаклар совға қилишди.
Бир кўнгил – минг Каъба, дейди халқимиз. Қиш фаслининг илк кунида хайр-эҳсон қилиб, бир имконияти чекланган норасида қизнинг ҳолидан хабар олган ҳарбий хизматчилардан унинг оила аъзолари, қўшнилари ҳам хурсанд бўлди ва йўқлаб келганликлари учун миннатдорчилик билдиришди.
Отабек МАҲМУДОВ, ҳарбий хизматчи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶