30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:01
Жамият 👁 2,217

Диний қадриятларимиз топталган ҚОРА КУНЛАР

Диний қадриятларимиз топталган  ҚОРА КУНЛАР

Ҳаммамиз яхши биламизки, муқаддас ислом динимиз асрлар давомида бутун дунё халқларини меҳр-оқибатли, хайр-саховатли, бўлишга ундаб келган. Айниқса, муқаддас динимизда инсон хотирасига алоҳида ҳурмат билан қаралади. Ваҳоланки, собиқ иттифоқ даврида ана шундай инсонпарвар, халқпарвар ва адолатпеша динимизни эскилик сарқити, хурофот деб баҳолаб, халқимизни имон-эътиқодидан маҳрум қилишга очиқдан-очиқ уринишлар бўлгани айни ҳақиқат. Собиқ тузум мафкураси маййитларни қабрга қўйишдан олдин жамоат олдида юзини очиб қўйиб, митинглар ўтказиб, тобут устида диний маърифатга зид маърузалар (жаноза эмас!) ўқиб, маййитларнинг руҳларини чирқиратиб, дафн маросимлари ўтказишга миллатимизни мажбурлашгача бориб етдилар. Ана шундай русча митинглар, дафн маросимлари Манғит шаҳрининг "Беш гужум” даҳасида, туманимизнинг кўпчилик овулларида ҳам ўтказилганини кўпчилик билади. Бундан ташқари, масжидларга тегишли мулклар мусодара этилиб, сотувга чиқариб юборилди, ўтган асрнинг 20-30 йилларида "Курашчан худосизлар иттифоқи" деган уюшма, Тошкент шаҳрида динга қарши тарғибот музейлари фаолият олиб борарди.

Бу нимани билдиради?

Албатта, бу - биринчидан, диний-ахлоқий, маънавий-маърифий қадриятларимиз, урф-одатларимизни камситиш бўлса, иккинчидан, миллатни эркидан, имон-эътиқодидан маҳрум манқуртларга айлантиришга ошкора уриниш эди.

Диний байрамлар – қурбон ҳайити ва рамазон ҳайитлари азал-азалдан халқимизни меҳр-мурувват, ўзаро оқибат, имон-эътиқод, хайр-саховат тамойилларига садоқат туйғулари ила бирлаштириб келган муборак саналарки, айнан ана шу байрам кунларида инсонлар гина-кудуратларни унутиб, бир-бирларига яхши, самимий тилаклар тилаган ҳолда маънан бирлашадилар. Динимизнинг камситилиши – халқимизнинг ана шу асрлар оша шаклланган маънавий бирлик камолотига қарши қаратилган хуруж бўлди.

Минг шукурки, 23 йилдан бери ҳур ва озодмиз. Виждон ва эътиқод эркинлиги, диний қадриятларга ҳурмат ва садоқат тамойиллари Конституциямиз орқали мустаҳкам кафолатланган. Атрофимиздаги гўзалликка, эркинликка, ўзгаришларга, халқимизнинг аҳиллиги ва биродарлигига, ҳаётимиздаги тўкин-сочинликка шукроналар айтаман. Илоҳим, барчаларимизни Яратганнинг ўзи қўллаб, рушду ҳидоятга бошласин, кўнгилларимизни имон нури билан мунаввар айласин.

Абдураҳмон Абдукаримов,

"Қаршили хўжа” жомъе масжиди имом-хатиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026