ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ – БАРҚАРОР ТУРМУШ АСОСИ
Мустақиллик йилларида жамиятни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланмиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатимиз Асосий Қонуни – Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Конституциямизнинг “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар” деб номланган VII боби, “Сиёсий ҳуқуқлар” деб номланган VIII боби, “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” деб номланган IХ бобида фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда уларнинг кафолатлари белгилаб берилган. Хусусан VII бобида инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган бўлиб, улар тизимида фуқароларнинг уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи муҳим аҳамият касб этади. Бу орқали фуқаролар бошқа конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун ўзларига шароит яратадилар.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган ўн биринчи сессиясида қабул қилинган мамлакатимиз Асосий қонуни – Конституциямиз ирқи, дини, жинси ва мавқеидан қатъий назар, барча фуқаролар учун шу гўзал ва жаннатмакон юртда яшаш, илм олиш, муносиб шароитларда меҳнат қилиш, кексайганда ва меҳнат лаёқатини йўқотганда ижтимоий таъминот олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратган. Қисқа қилиб айтганда, ҳар бир фуқаро ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда эмин-эркин ва бахтиёр яшаш имконига эга. Унинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқига раҳна солишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Фуқаролик шаъни, мавқеи юксак мақомларда ифодаланган Конституциямизни шу боисдан ҳам мамлакатимизнинг барча фуқаролари қадрлайди, ҳурмат қилади. 8 декабрь – Конституциямиз қабул қилинган кун ҳар йили мамлакат бўйлаб кенг тантана қилиниши ҳам бежиз эмас.
Барча юртдошларимизни байрам билан қутлаб, оилаларига тинчлик-омонлик, бахтиёрлик тилайман.
Қ.АТАМУРОДОВ,
Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶