БАХТИЁР ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига кўра бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Бу норма ҳар фуқаронинг мулкдор бўлиши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун давлатимиз томонидан тадбиркорларга кенг йўл очиб берилди.
Жумладан, амалдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга асосан тадбиркор ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, мустақил равишда ишлаб чиқариш дастурини шакллантириш, маҳсулот етказиб берувчиларни ва ўз маҳсулотининг истеъмолчиларини танлаш, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олиш ва уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш, ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш, бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни олиш ёки ижарага олиш, белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, ушбу қонунга кўра давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини таъминлайди.
Конституциямиз барча фуқаролар, шу жумладан, тадбиркорлар ҳуқуқларини кафолатловчи муҳим ҳужжатдир. 8 декабрь – Конституциямиз қабул қилинган кун барчага қутлуғ бўлсин!
A.ТОЖИБОЕВ,
туман Юридик Хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶