12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Иқтисодиёт 👁 672

Фаровон маҳалласи: Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалий ишлар қилинмоқда

Фаровон маҳалласи: Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалий ишлар қилинмоқда

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Ушбу эзгу мақсадларнинг амалдаги ижросини Амударё туманидаги Фаровон маҳалласи мисолида яққол кўриш мумкин. Бу ерда “Маҳалла еттилиги”, хусусан, ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова бошчилигида аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича тизимли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда. Фақатгина қоғозлардаги рақамлар эмас, балки аҳолининг реал муаммоларини ичидан ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш маҳалладаги фаолиятнинг асосий мезони этиб белгиланган. Бу борада айниқса ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу берилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида фуқароларнинг мурожаатлари, тадбиркорлик қилиш истаги ва эҳтиёжлари чуқур таҳлил қилиниб, аниқ манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ўз бизнесини бошлаш истагида бўлганларга бизнес-режа тузиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда яқиндан ёрдам кўрсатилди. Натижада 58 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилиб, уларнинг барчаси soliq.uz электрон платформаси орқали расмий рўйхатдан ўтказилди ва доимий бандлиги таъминланди.

Аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларга тикувчилик, чорвачилик, иссиқхона хўжалиги, савдо, паррандачилик ва хизмат кўрсатиш каби сердаромад соҳаларни ривожлантириш бўйича кредит маблағлари ажратилиб, кўплаб оилаларнинг молиявий барқарорлиги таъминланмоқда. Шу билан бирга, бандликни таъминлаш йўналишида аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 31 нафар фуқаро, жумладан, 5 нафар ёшлар турли касб-ҳунар курсларида ўқитилиб, махсус сертификатларга эга бўлди. Шунингдек, аҳоли орасида кооперациянинг афзалликлари ва давлат субсидиялари ҳақида кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Яратилаётган бундай шарт-шароитлар жойларда янги бизнес субъектларининг пайдо бўлишига мустаҳкам замин яратмоқда. Масалан, Фаровон-3 кўчасида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Жаҳонгир Раҳимбоев давлат кўмагидан унумли фойдаланиб, "JAHONGIR OLTINOY" масъулияти чекланган жамиятини давлат рўйхатидан ўтказди. Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил этилган ушбу ветеринария дорихонаси бугунги кунда чорвадорларга зарур дори воситалари ва озуқа қўшимчаларини узлуксиз етказиб бермоқда. Келгусида тадбиркор ўз хизмат турларини янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилган.

Худди шундай, маҳалланинг ташаббускор ёшларидан яна бири Ёрқиной Еримбетова якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз тикувчилик цехини очди. Бугунги кунда самарали фаолият юритаётган ушбу масканда хотин-қизлар учун миллий ва замонавий либослар, тўй либослари бичиб-тикилмоқда. Ёрқинойнинг келажакдаги режалари катта бўлиб, у замонавий ускуналар харид қилиш орқали маҳалладаги ишсиз аёлларни доимий иш билан таъминлашни ният қилган.

Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими ҳам эътиборга молик. Ҳудуддаги жами 998 та оила тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларнинг 54 таси ижтимоий реестрга киритилган. Шулардан 23 таси давлат таъминотидаги, 25 таси камбағал ва 6 таси камбағаллик чегарасидаги оилалардир.

Реестрга киритилган барча оилаларнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда индивидуал дастур ишлаб чиқилиб, бугунги кунга қадар 35 нафар фуқаронинг муаммолари ижобий ҳал этилди. Шунингдек, камбағал оилалар аъзоларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 нафар фуқарога асбоб-ускуна харид қилиш учун салкам 15 миллион сўм миқдорида ссуда маблағлари ажратиб берилди.

Олиб борилган мана шундай тизимли ва кенг қамровли ишлар натижасида Фаровон маҳалласида камбағаллик даражаси 2,5 фоизга туширилишига эришилди. Бу кўрсаткичлар шунчаки статистика эмас, балки одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч билан интилаётганининг амалдаги ифодасидир.

Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги ишлар келгусида ҳам узлуксиз давом эттирилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026