ТУМАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 4 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда бундан 4 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур Фармон билан туман ва шаҳарларда давлат хизматлари марказлари ташкил этилиб, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш борасида жуда катта қулайлик яратилди. Барча ҳудудларда давлат хизматлари марказларининг янги бинолари қад ростлади. Шунингдек, давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудларнинг аҳолисига хизмат кўрсатувчи филиаллари ташкил этилди. Давлат хизматлари марказлари 2017 йилда 37 давлат хизматлари билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса ҳозирги кунга келиб, хизматлар сони 150 тадан ошди.
10 декбарь куни туманимиздаги Давлат хизматлари марказида Марказ ташкил қилинганининг 4 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Марказ ходимлари, туман фуқаролари иштирок этдилар.
Тадбирда мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Сўзга чиққанлар, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш 10 кунгача муддатда амалга оширилиб, 7 хил ҳужжат талаб қилингани, 2017 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилгани, рўйхатдан ўтказиш реал вақт режимида, 30 дақиқадан ошмайдиган фурсатда амалга оширилиши белгилангани хусусида гапирдилар. Шунингдек, юртдошларимизга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича йўлга қўйилгани, яъни фуқаролар исталган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Таъкидланганидек, туман Давлат хизматлари марказида ҳар йили фуқароларга 60-70 минглаб давлат хизматларини кўрсатилади. Ўтган давр мобайнида давлат хизматлари рўйхати кенгайди, айрим давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинди, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ва уларнинг берилиши тартиби, талаб қилинадиган ҳужжатлари сони қисқартирилди.
Айни пайтда Давлат хизматлари марказида ижтимоий таъминот, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, солиқ, архитектура ва қурилиш соҳаси, таълим, лицензиялаш, ички ишлар соҳасидаги маълумотномалар ва бошқа соҳалардаги кўплаб хизматлар амалга оширилмоқда. Марказ томонидан туманнинг олис жойларига чиққан ҳолда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ўз навбатида бу орқали фуқароларга қулайлик яратилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 4000 га яқин давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти ҳам яратилди. Бунда жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин. Хизматлардан онлайн фойдаланишда тўловлар 90 фоиз тўланади. Яъни, марказга бориб хизматдан фойдаланганга қарагандан 10 фоиз арзонроқ тўлов тўлаб, фойдаланиш мумкин.
Давлат хизматлари марказида фуқаролар электрон ускуна ёрдамида навбат рақамларини олишади. Бунинг натижасида тартибсизликларнинг, фуқароларнинг сарсонгарчиликларининг олди олинмоқда.
Умида Сапарбоева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶