29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:35
Фан ва таълим 👁 209

49-СОНЛИ МАКТАБДА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

49-СОНЛИ МАКТАБДА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Аниқ фуқаролик позициясига эга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қила оладиган, халқ ҳаётидаги  ўзгаришлар, ислоҳотларда фаол қатнашадиган, замонавий билимларга эга ва кенг тафаккурли ёшларни тарбиялаб вояга етказишда умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган  ижтимоий фанлар муҳим аҳамиятга эга. Боиси, бугунгидек шиддатли жараёнлар кечаётган, дунёнинг турли  ҳудудларида уруш-низолар давом этаётган, фаровон ҳаётимизга раҳна солишга уринаётган ғайри кучлар мавжуд экан, вояга етаётган ҳар бир йигит-қизнинг  қалбига Ватан меҳрини, шу Ватан келажагига дахлдорлик ҳиссини сингдириш ўта муҳим вазифа бўлиб қолаверади. Бунда эса ижтимоий фанларнинг ўқитилиши улкан ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўрсатмасига кўра, йилнинг  декабрь ойи ижтимоий фанлар ойлиги, дея белгилангани ҳам бежиз эмас.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ойлик доирасида турли тадбирлар ўтказилиб, ўқувчи-ёшларнинг  фанга қизиқишлари ошишига, юксак ахлоқли, маънавиятли бўлиб камолга  етишларига ҳаракат қилинаяпти.

Шу йилнинг 11 декабрида 49-сонли мактабда ойлик доирасида очиқ дарс ва 8 декабрь мамлакатимиз Асосий Қонуни – Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Очиқ-дарсда мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Гулчеҳра Ботирова 7-синфда жаҳон тарихи фанидан режа-тақвимга мувофиқ кунлик мавзу юзасидан маъруза қилди. Шундан кейин ўқувчиларнинг дарсни қай даражада ўзлаштирганликларини назорат қилиш учун саволлар билан мурожаат қилди. Бунда ўқувчилар фаоллик билан барча саволларга жавоб беришди. Келгуси дарс учун топшириқлар берилди. Муаллим бу борада ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берди.

Очиқ дарс мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Бахтиёр Отиёзов, ижтимоий фанлар услуббирлашмаси аъзолари томонидан кузатиб борилди ва таҳлил қилинди.

Шундан сўнг “Конституциямиз - бахтимиз пойдевори” деб номланган маънавий-маърифий ва маданий тадбир бошланди.

Тадбирни мактаб директори Шукурбой Ойимбетов очди ва йиғилганларни сана муносабати билан қизғин қутлади.

Мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Конституцияси, унда инсон бахт-саодати, эркин меҳнат қилиши, илм олиши ва ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун белгилаб қўйилган ҳуқуқий мезонлар ҳақида маъруза қилингач, ўқувчилар Конституциямизга бағишланган шеърлар, саҳна кўринишлари ижро этдилар. Мактабнинг 6-синфи ўқувчилари ижро этган рақс байрам руҳига ўзгача кўтаринкилик бахш этди.

Шунингдек, тадбирда “Менинг Конституциям” “Менинг Президентим” мазуларида ўтказилган иншолар танлови, “Конституция менинг тақдимда” номли расмлар танлови ғолиблари ҳам аниқланиб, мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Тадбир ўқувчиларнинг ижтимоий фанларга қизиқишлари ошишига хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026