14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:42
Фан ва таълим 👁 225

ТУМАН ПРОКУРОРИ 15-СОНЛИ МАКТАБДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗДИ

  ТУМАН ПРОКУРОРИ 15-СОНЛИ МАКТАБДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗДИ

Юртимизда барча ҳудудлардаги таълим муассасаларида Ўзбекистонда прокуратура органлари ташкил этилганига 30 йили тўлаётгани муносабати билан прокуратура ходимлари томонидан очиқ дарслар ташкил этилмоқда. Очиқ дарслар ноанъанавий тарзда, ўқувчи ва ўқитувчилар, ота-оналар билан жонли мулоқот тарзида ўтказилмоқда.

Амударё туманида ҳам умумтаълим мактабларида прокуратура ходимлари томонидан очиқ дарслар ташкил этилиб, прокуратура органларининг шаклланиш тарихи, асосий йўналишлари, вазифалари ҳамда бугунги кунда олиб бораётган фаолияти тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

10 декабрь куни тумандаги 15-сонли мактабда туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган ана шундай очиқ дарс қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Унда туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев ҳамда прокурор ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетовлар иштирок этдилар.

Туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги, қонун устуворлигини таъминлашда бош Қомусимизнинг аҳамияти, прокуратура органларининг қонун устуворлигини таъминлашдаги ўрни, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштироки ҳақида сўз юритди. шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткор руҳда тарбиялаш демократик-ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим шарти эканлигини алоҳида таъкидлади.

Прокурор ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритди. Ундан ташқари, сўнгги уч йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 20 га яқин қонун, фармон, қарор ва фармойиш қабул қилингани, Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзолангани, бу ҳақдаги қонун Юртбошимизнинг Президент сифатида имзолаган биринчи қонуни эканлигини эътироф этди. Муҳтарам Президентимиз 2016 йил 19 декабрь куни прокуратура ходимлари учун муҳим тарихий санага асос солгани, 8 январь санаси – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари   ходимлари   куни” деб белгиланганини маълум қилиб ўтди.

Очиқ ўқув машғулотда ўқувчилар 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида“ги Фармони қабул қилингани ҳамда собиқ Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси мустақил Ўзбекистон прокуратурасига айлантирилгани, ўтган даврлар мобайнида прокуратура органларининг фаолияти ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб борилгани ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Дарс давомида прокурор ва унинг ёрдамчиси ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

Прокурор ҳамда ўқувчилар ўртасида ташкил этилган бу каби жонли мулоқот, ўқув машғулотлар натижасида ўқувчиларимизда қонунларимизга бўлган ҳурмат янада ошади. Шунингдек, бундай тадбирлар ўқувчиларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини теран англашига хизмат қилади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019