29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:35
Фан ва таълим 👁 264

ҚОЗОҚ АДАБИЁТИНИНГ ЙИРИК НАМОЁНДАСИ – ИБИРАЙ АЛТИНСАРИН ИЖОДИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ТАЛҚИНИДА

ҚОЗОҚ АДАБИЁТИНИНГ ЙИРИК НАМОЁНДАСИ – ИБИРАЙ АЛТИНСАРИН ИЖОДИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ТАЛҚИНИДА

Қозоқ адабиётининг йирик намоёндаларидан бири Ибирай Алтинсарин 1841 йилда Қозоғистон Республикасининг Қостанай вилоятида таваллуд топган. Отасидан жуда эрта етим қолган Ибирай Алтинсарин бобоси Балхўжа Жангбирчиннинг оиласида тарбияланди. Ҳаёт қийинчиликларини кўп бора бошидан кечириб, меҳнатда тобланган Ибирай Алтинсарин қозоқ фольклор адабиётини меҳр билан ўрганади. Халқ оғзаки ижодининг сўнмас дурдоналарини излаб топишдан, ўрганишдан асло чарчамаган булғуси шоир ва ёзувчи Ибирай Алтинсарин вақт ўтиб, йирик ёзувчи, педагог, этнограф олим, жамоат арбоби, халқ оғзаки ижоди бўйича бетимсол мутафаккир бўлиб етишади. Унинг болалар ҳаётига оид ҳикоялари ва шеърлари ҳар бир қозоқ оиласининг маънавий мулкига айланган ва ҳамон бу нодир асарларни ёзувчининг ватандошлари, шу билан бирга қардош халқлар севиб мутолла қилишади.

Туманимиздаги 14-сонли умумтаълим мактабида Ибирай Алтинсарин таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан намунали очиқ дарс ташкиллаштирилди. Аввало, очиқ дарс ўтказиладиган хона Ибирай Алтинсарин ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмали воситалар, ёзувчи қаламига мансуб асарлар, қозоқ халқ  оғзаки ижоди намуналари, ёзувчининг кўп қиррали жамоатчилик фаолиятини акс эттирувчи расм-альбомлар билан безатилди.

Очиқ дарс давомида ўқувчи-ёшлар ёзувчининг ижодидан намуналар ўқидилар. Ибирай Олтинсарин асарларининг тарбиявий аҳамияти хусусида сермазмун маърузалар қилдилар.

Айниқса, ёзувчининг одамийлик ва ростгўйликка чорловчи ҳикоялари, “Кел, болалар, ўқийлик” шеърининг бадиий-таҳлилий ифодаси ўқувчилар қалбида чуқур таассурот қолдирди.

Шундан сўнг, очиқ дарснинг узвий давоми сифатида Ибирай Алтинсарин таваллудининг 180 йиллигига бағишланган юбилей кечаси ҳам ташкиллаштирилди. Юбилей кечасини мактабнинг аълочи ўқувчилари Нурсулув Нураддинова ҳамда Гулбану Пиржановалар мазмунли олиб боришди.

Мактабнинг 10-синф ўқувчилари томонидан ёзувчининг “Жўмард қассоб” ҳикояси асосидаги саҳна кўриниши намойиш этилди. Ҳикояда илгари сурилган мардлик ва ростгўйлик, ҳалоллик ғоясини таъсирли образлар  орқали гавдалантирган ўқувчи-ёшлар ижроси барчага манзур бўлди.

Юбилей кечаси давомида 9-11-синфларнинг ўқувчи-қизлари қозоқ халқ рақсларини ижро этдилар “Боғча дарахтлари” ҳикояси асосида 9-синф ўқувчи-ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши барчанинг қалбида она табиатга чексиз меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотгани билан катта аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, тадбирда 8-10-синфларнинг истеъдодли ўқувчилари ота-она ҳақидаги  қўшиқларни ижро этишиб, азиз устозларига самимий табриклар йўлладилар.

Мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Майра  Умирбаева ҳамда Мурат Тўрамуратовлар томонидан ташкиллаштирилган Ибирай Алтинсарин таваллудининг 180 йиллигига бағишланган очиқ дарс ва юбилей кечаси ўқувчи-ёшлар қалбида қардош халқлар тили ва адабиётига самимий ҳурмат ва меҳр туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026