16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:06
Жамият 👁 264

Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан тарғибот тадбирлари ўтказилди

Пракуратура органлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилувчи орган ҳисобланади. Прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда.

Мамлакатимизда ушбу орган фаолиятини ташкил этиш, қўллаб-қувватлашга доир бир қанча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.  Хусусан, 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу сана прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар, жумладан, фахрийлар қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан санадир. 2016 йилдан буён 8 январь прокуратура органларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

Шу муносабат билан айни кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида  прокуратура органлари томонидан  байрамолди  тарғибот тадбирлари, иншолар танловлари, конференциялар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 23 декабрь куни Амударё туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Амударё тумани прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев, Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов, Ёшлар ишлари агентлиги Амударё туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов ҳамда муассаса раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари, умумтаълим мактаби ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбир аввалида Амударё тумани прокурори Муфтуллаев Жавлонбек сўзга чиқиб,  мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар натижасида прокуратура ислоҳ қилиниб, жазоловчи орган эмас, балки том маънода инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминловчи идорага айланганини, бутун фаолият тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаб бартараф этишга йўналтирилаётганлигини, прокуратура органлари ходимлари халқ билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишаётганлигини таъкидлаб ўтди. Бу борадаги ишлар айниқса, прокурорларнинг ўзлари бириктирилган секторлардаги фаолиятларида янада яққол намоён бўлаётир.

Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, прокуратура ходимлари томонидан туманда қонун устуворлигини  таъминлаш, адолатни қарор топтириш борасида қилинаётган ишлар алоҳида эътирофга сазорорлигини ва бу борада тинимсиз меҳнат қилаётган ходимларнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашни ният қилган ўқувчиларга тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, тумандаги кам таъминлаган оилаларнинг 50 нафар болаларига прокуратура томонидан Янги  йил совғалари топширилди.

Тадбир якунида мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда иштирокчилар прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, халқ манфаати йўлида сидқидилдан хизмат қилишларида мувафаққиятлар  тиладилар.

Фотима Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019