“Биз ёшлар - терроризм ва диний экстримизмга қаршимиз” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди
Ахборот коммуникация ва информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, ёшларнинг ҳар хил диний оқимларга кириб кетишларига ҳам сабаб бўлаётир. Мана шундай аянчли оқибатларнинг олдини олиш, ёшларни вайронкор ғоялардан ҳимоя қилиш мақсадида Республикамиз бўйлаб турли хил профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири 21 декабрь куни Амударё туманидаги 57- ва 87-сонли мактабларда “Биз ёшлар – терроризм ва диний экстримизмга қаршимиз” шиори остида бўлиб ўтди.
Тадбирда Амударё туман Халқ таълим бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Амударё тумани бўлинмаси, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг Амударё тумани Бош мутахассиси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни 87-сонли мактаб директорининг ўринбосари Маҳбуба Мадаминова кириш сўзи билан очди ва тадбир иштирокчиларини таклиф этилган меҳмонлар ва мутахассислар билан таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчи-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлиги ҳақида гапириб ўтди.
Шундан сўнг сўзга Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳудудий бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бош мутахассиси Музаффар Шеримбетов чиқиб, ўқувчи-ёшларга мурожаат қилди. Таъкидланганидек, ҳозирги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган таҳликали даврда бир томондан уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар кучайиб бораётган бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар – ахборот хуружи, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказмоқда.
Республика Манавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлими мутахассиси Низом Юсупов ўз сўзида мустақилликка эришганимизнинг илк кунлариданоқ, ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор берилаётганини таъкидлаб ўтди. Афсуски, баъзи ғоявий иммунитети паст, дунёқараши тор бўлган, интеллектуал салоҳияти етарли бўлмаган баъзи ёшларимиз, билиб-билмай турли ёт оқимларга кириб қолаётгани афсусланарли ҳолдир.
Амударё тумани Ички ишлар бўлими терроризм ва экстремизга қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили Отабек Бекчанов сўзга чиқиб, бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб, ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлар қўлида қурол билан мусулмон давлатларида олиб бораётган хунрезликлар ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб ўзларининг ғаразли ниятларини амалга ошираётганлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида ўқувчиларга терроризм ҳақида ҳужжатли филм намойиш этилди. Тадбир сўнгида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.
Фотима Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶