2021 йил сарҳисоби: Халқ таълими
Жорий йил давомида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 52 та мактаб ва мактаб филиалларида реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Инвестиция дастури асосида 35-сонли мактабда капитал реконструкция ишлари, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 4 та мактаб ва 1 та филиал биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жорий йилда мактабларга уланган Интернет хизмати ziyo.net тарифидан тезлиги анча юқори ва кўпроқ ресурсга эга бўлган Education тариф режасига ўтказилди. Ўтган 12 ой давомида 22 та мактаб Education тарифли Интернет тармоғига уланди. Ҳозирда 85 та мактабдан 78 таси оптик толали кабеллар орқали, 7 таси релейка орқали интернет тармоғига уланган бўлиб, барчаси юқори тезликдаги Интернет билан таъминланган. 9 та умумтаълим мактабида “Электрон кундалик” ва “Электрон журнал” тизими жорий қилинган бўлиб, бугунги кунда кундалик ва журналлар электрон тарзда юритилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган асосий фанлар олимпиадасининг 2-босқичида 2045 нафар ўқувчи иштирок қилиб, 144 нафар ўқувчи фанлар олимпиадасининг 3-босқичида иштирок этишди. Фанлар олимпиадасининг аниқ ва табиий фанлар бўйича йўналишида туман жамоасидан кимё фанидан 59-мактаб ўқувчиси С.Умаров фахрли 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 36-мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.Нажимиддинова фахрли 3-ўринни эгаллаб, олимпиаданинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусидаги иншолар танловида 87-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Г.Йўлдашева ғолибликни қўлга киритиб, Қорақалпоғистон Республика босқичида муваффақиятли иштирок этди.
Янги 2022-2023 ўқув йилида туман ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифати янада оширилиб, соҳа замон талаблари даражасида ривожлантирилади.
Зеро, илм ва янада юксак илм билангина келажак орзулари амалга ошади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶