ЧЕГАРАЧИ БЎЛИШ ҲАМ БАХТ
Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга сафарбар этилган Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш – менинг болаликдан орзуим эди. Бу орзу улғайганим сари қатъий мақсадга айланди.
2007 йилда мактабни тамомлаб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги касб-ҳунар коллежида кинология йўналишида ўқидим. Коллежни тугатгач, 2009 йилда ҳарбий хизматга чақирилдим. Муддатли ҳарбий хизмат бурчимни ўтаб бўлгач, Давлат хавфсизлик хизматига қарашли чегара қўшинларида шартнома асосида хизмат қилиб келмоқдаман.
Ҳар йили меҳнат таътили олиб туғилган маконим – Сурхондарё вилоятининг Денов туманига, оилам бағрига қайтишим яқинларим учун ҳақиқий байрам тусини олади. Бир йиллик соғинч, ҳаётимдаги ўзгаришлар ҳақидаги суҳбатлар, дийдор қувончи билан таътил охирлаганини сезмай қоламан. Бироқ ҳаётимда ҳарбий хизмат соҳасини танлаганимдан ҳеч ўкинмайман.
Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада ҳарбий салоҳиятга эга. Бу биз ҳарбий хизматчиларга улкан фахр-ифтихор бағишлайди. Чунки азиз юртимизда умргузаронлик қилувчи халқларнинг тинчлиги, осойишталигидан улкан бахт йўқ. Миллий Армиямиз осудалик ва ободликнинг мустаҳкам қалқонидир.
Биз чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг зиммамизга чегараларимиз дахлсизлигини сақлашдан ташқари, чегараолди ҳудудларида тинчликни сақлаш, аҳоли, хусусан, ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш вазифаси ҳам юклатилган. Шу мақсадда чегараолди ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан тез-тез суҳбатлар ўтказиб турамиз. Шунингдек, ёшларга тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроқ ва техникага эга бўлган Миллий Армиямиз сафида хизмат қилиш – ҳар бир йигитнинг шарафли бурчи эканлигини сингдириш, Миллий Армиямизга нисбатан кўнгилларида ҳурмат ҳиссини тарбиялаш мақсадида “Ватан азиз – жасорат мангу!” шиори остида мактабларда давра суҳбатлари ўтказмоқдамиз.
Яқинда ҳарбий қисмимизда чегара ҳудудларидаги мактаблар юқори синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” кунини ўтказдик. Тадбирда ўқувчиларга чегарачиларнинг машаққатли ва шарафли хизмат фаолияти, шунингдек, қурол-аслаҳаларнинг, хизмат итларининг давлатимиз сарҳадларини қўриқлашдаги роли ҳақида кенг тушунчалар бердик.
Тўғри, хизматим масъулиятли. Лекин шу соҳани танлаганимдан жуда фахрланаман, чегарачи бўлиш, юртимиз сарҳадларини сергак туриб қўриқлаш ҳам бахт.
Отабек МАҲМУДОВ,
ДХХ чегара қўшинлари хизматчиси, 1-даражали сержант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶