01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:56
Жамият 👁 249

САЙЁР СУДДА 7 НАФАР МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ

САЙЁР СУДДА 7 НАФАР МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ

Маълумки, ўта хавфли рецидивист деб топилган, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган, ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилади. Маъмурий назорат ўрнатишга доир ишлар суд томонидан кўриб чиқилади ва бундай шахсларга нисбатан маълум чекловлар белгиланади.

Шу йил 18 январь куни Амударё тумани Ички ишлар бўлими биносида сайёр суд ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳисобида турган 7 нафар муқаддам судланган фуқароларга нисбатан маъмурий назорат тўғрисидаги тақдимномаларига асосан иш материаллари кўриб чиқилди. Ушбу суд ишида Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, туман Ички ишлар бўлимининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Орифжон Қосимов, профилактика инспекторлари ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар қатнашдилар.

Маълумки, “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, узайтириш, тугатиш, маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш масалалари тартибга солинган. Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома 10 кундан кечиктирмай Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ички ишлар органи вакили ва маъмурий назорат ўрнатиш масаласи кўриб чиқилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади ва маъмурий назорат бир йил муддатга ўрнатилади. Шунингдек, маъмурий назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида муайян маъмурий чекловлар қўлланилади.

Назорат остидаги шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий назорат муддати ички ишлар органининг тақдимномаси асосида суд томонидан олти ойгача, лекин судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатларидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Шу ўринда айтиш жоизки, суднинг маъмурий назорат ўрнатиш, унинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш ёхуд маъмурий чекловларни қисман бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари устидан ҳам юқори турувчи судга шикоят берилишига йўл қўйилади.

Шунга кўра мазкур суд иши давомида 7 нафар муқаддам судланган фуқаролар жазосини ўтаб чиққанлиги туфайли эндиликда уларнинг турмуш тарзи ва хулқ атворини назорат қилиш, қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир қилишига йўл қўймаслик мақсадида 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилди. Шунингдек, келгусида улар билан профилактик ишлар олиб бориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маъмурий назоратга олинган шахсларга ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилди. Ундан ташқари, уларга кечқурун соат 22:00 дан эрталабки соат 06:00 гача яшаш уйидан чиқмаслик, спиртли ичимликлар қўйиб сотиладиган жойлар, яъни кафе, бар, ресторанларда бўлмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби чекловлар ўрнатилганлиги, Ички ишлар бўлимининг рухсатисиз туман ҳудудидан чиқиб кетмаслик, рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда икки маротаба туман Ички ишлар бўлимига келиб учрашиш кераклиги маълум қилинди.

Ҳуқуқбузарларга профилактик таъсир кўрсатиш ва жазонинг тарбиявий аҳамиятини кучайтириш мақсадида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Бу борадаги амалий ишлар натижасида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олди олинмоқда.

Жасур Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026