РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ АМУДАРЁ ТУМАН БЎЛИНМАСИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР
Шиддат билан ривожланаётган дунёда фуқароларни миллий урф-одат ва анъаналарга содиқ инсон сифатида тарбиялаш, манъавиятини юксалтириш, аждодларга ҳурмат, авлодларга ибрат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Албатта, бу борада Республика Маънавият ва маърифат марказининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини эслаб ўтиш жоиздир.
Маълумот учун, 2017 йилда Президент қарори билан Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилган эди. Марказнинг мақсади, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришдир.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси ҳам ушбу ғоя асосида туманимиз фуқароларига турли тадбирлар, учрашувлар, кўрик-танловлар орқали маърифат улашмоқда. Бунда асосан ёшлар кенг қамровга олиниб, уларнинг турли вайронкор ғояларга эргашиб кетмаслигининг олди олинмоқда.
2021 йил давомида марказ томонидан 200 дан ортиқ турли тадбирлар кўрик-танловлар ўтказилган. Ушбу тадбирлар китобхонлик маъданиятини ошириш, диний экстремизмга қарши курашиш, миллатлар тотувлиги, ёшлар тарбияси ва бошқа турли мавзуларда ташкил этилди.
Маънавий ва марифий ишларни ташкил этишда умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган тарғиботчилар ва Ёшлар иттифоқи етакчиларининг меҳнати диққатга сазовор эканлигини эслаб ўтиш жоиздир. Марказ томонидан уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тарғиботчилар ўртасида турли беллашувлар ташкил қилиниб, билим ва кўникмалари оширилаётир. 2021 йил давомида мана шундай тадбирлардан бир нечтаси бўлиб ўтди.
Хусусан, 38-сонли умумтаълим мактабда бўлиб ўтган “Энг намунали тарғиботчи” танловида туманимиздаги барча мактаб тарғиботчилари қатнашдилар. 40-сонли мактаб тарғиботчиси, Умида Каримова фахрли 1-ўринни олишга муваффақ бўлиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу каби танловларда иштироқ этган тарғиботчилар тажриба алмашишдан ташқари, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб боришади.
Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларга қулай имконият ва шарт-шароитлар яратиш борасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан доимий равишда ҳамкорлик қилади. Турли кўрик-танловлар орқали ёшлар кўплаб ютуқларга эришмоқда. “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг тасвирий ва амалий санъат йўналиши, адабиёт ва публицистика, миллий мақом ва миллий эстрада йўналишлари бўйича бир гуруҳ иқдидорли ёшлар аниқланиб рағбатлантирилди.
Ёшлар – бизнинг келажагимиздир. Уларнинг турли ёт ғояларга эргашиб кетмасли, ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишларида марказ томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътирофга лойиқдир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар — эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётган Республика Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси ходимларининг келгусидаги фаолиятига ривож тилаймиз.
Ф.Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶