ЁШЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бугунги кунда юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсоннинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар жараёнида ёрдамга муҳтож аҳолининг муаммолари ўрганилиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда.
Шундай учрашувлардан бири Амударё туманининг Оқ олтин овули ҳудудидаги 7-сонли мактабда бўлиб ўтди. Учрашувда Амударё тумани Ички ишлар бўлим бошлиғи Улуғбек Худайберганов, туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Кенгаши Амударё тумани бўлими раиси Сардор Исмоилов, тегишли ташкилот муассаса вакиллари ҳамда 35 нафар ёшлар иштирок этишди.
Сайёр қабул тарзида ўтказилган мазкур учрашувдан кўзланган мақсад ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этилишига кўмаклашиш, таклиф ҳамда тавсияларини тинглашдан иборатдир.
Йиғилишда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худайберганов ёшларга мурожаат қилар экан, ҳозирги кунда ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари сезиларли даражада ошганлиги,ва бундай ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш учун амалга оширилаётган профилактика ишлари ҳақида гапириб ўтди.
Шундан сўнг туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов сўзга чиқиб, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини узлуксиз таъминлаш асосий вазифа эканлигини ва бу борада тизимли ишлар кўламдорлигини янада ошириш лозимлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ёшлар иттифоқининг туман бўлими раиси Сардор Исмоилов эса бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериб, ёшларни билим олишга ва касб-ҳунар эгаллашга даъват қилди.
Шунингдек, маҳаллаларда 21 январдан иш бошлаган ёшлар етакчиларига юклатилган вазифалар ҳақида тўхталиб, ёшлар етакчилари ўзлари бириктирилган маҳалладаги ёшларнинг вакили бўлишини ҳамда доимий равишда мавжуд муаммо ва камчиликлари билан мурожаат қилишлари мумкинлигин айтиб ўтди. Қолаверса етакчилар томонидан ўтказилиши режалаштирилган турли ҳил акциялар ва тадбирларда фаол қатнашиб боришлари лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, муаммоли ёшларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Маҳалланинг фаол ёшларидан Муҳиддин Жумамуротов ҳамда Муҳиддин Собировлар ер ажратиб берилиши борасида, Азамат Ибрагимов эса бандлик масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Йиғилишда мурожаатлар кўриб чиқилиши ва тез орада ҳал қилинишига келишиб олинди.
Жойларда ташкил қилинаётган шу каби сайёр қабуллар натижасида ҳукумат идоралари ва халқ ўртасидаги кўринмас девор олиб ташланиб, ёрдамга муҳтож фуқаролар ўз муаммоларини мутасадди ташкилот раҳбарларига тўсиқсиз етказишмоқда. Бу орқали кўплаб муамоллар ҳал қилиниб, халқ ва давлат ягона мақсад – ватан тараққиёти йўлида бирдек ҳаракат қилаётир.
Ф.Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶