ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Амударё тумани Ички ишлар бўлими биносида ўтказилган мазкур йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси масъуллари Имомаддин Аллашов, Азамат Сидуллаев, туман Ички ишлар бўлимининг Йўл патруль хизмати ходими Усмон Ражабов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори Бекзод Аллаберганов ҳамда туман Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилишда дастлаб ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, содир бўлган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар борасида сўз юритилди.
Шундан сўнг, ҳар бир ички ишлар органи ходимининг ўзи хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси ватанга, хизматга ва халқига садоқатли бўлиши лозимлиги тушунтирилиб, 2022 йилда туманда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди ва ҳар бир йўналиш бўйича барча устувор вазифалар белгилаб олинди.
Соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фуқаролар хавфсизлиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тезкорлик билан иш ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, тартиб-интизом, одоб-ахлоқ, муомала маданияти, шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш кераклиги, қиш мавсумида фуқароларга табиий газ, иситиш мосламалардан фойдаланишда эътиборли, эҳтиёткор бўлишни, ис газидан заҳарланишдан сақланишни мунтазам равишда тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш кераклиги айтиб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида хизмат фаолияти давомида Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш борасида мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб хизмат қилиб келаётган туман Қўриқлаш бўлими ходими сафдор Музаффар Тўлибоев Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таъсис этилган эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шу қатори йиғилишда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида хизматга виждонан ёндашиб ишлаб келаётган бошқа ходимларга ҳам миннатдорчилик билдирилиб ўтилди.
Б.Атаджанов, туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶