02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 03:18
Жамият 👁 105

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизнинг эртаги куни ўсиб келаётган ёш авлоднинг қандай инсонлар бўлиб камолга етиши билан чамбарчас боғлиқ. Шу боисдан ҳам уларнинг ўз салоҳиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилмоқда, чуқур илм олиб, маънавиятини юксалтиришлари, тезкор давримизга муносиб бўлиб вояга   етишларига  улкан эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда ёшларнинг тўлақонли илм олишларига шароит яратиш, уларнинг турмушидаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, шу мақсадда туман ҳокимининг, секторлар раҳбарларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилаяпти.

 Ана шундай учрашувлардан бири шу йилнинг 26 январида туман ҳокимлиги мажлислар хонасида жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасур Ўразбаев, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамуратов, туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходими Сардор Исмоиловлар билан ўтказилди.

Учрашувда Манғит шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари ҳамда туманимиз овул ва маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимиздаги мавжуд қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида ташкиллаштирилган учрашувда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасур Ўразбаев “Ёшларни суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиликлар билан таништириш”, фуқаролик ишлари  бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамуратов эса “Оила муқаддас, уни авайлаш ҳамманинг бурчи” мавзуларида маъруза қилдилар.

Шунингдек, учрашувда туманимиз ёшлари орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун  касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, ишсизларга экин майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун имтиёзли кредитлар бериш йўлга қўйилганини, ёшлар булардан самарали фойдаланишлари лозимлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Учрашув иштирокчилари масъулларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, атрофлича жавоблар олдилар.

Шуниси эътиборлики, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг тарзда такомиллаштирилиб борилмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026