ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Чунки бугунги кунда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу соҳада фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш масаласи нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё жамоатчилигини ўйлантирмоқда.
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳам Олий мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ташкил этилган танловда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” деб номланган лойиҳаси билан иштирок этиб ғолиб бўлди.
Айни пайтда Фонд томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳа доирасида турли тадбирлар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, тиббий маданиятни оширишга доир мавзулардаги, ўтказилган тадбирлар ҳақидаги мақолалар бериб борилмоқда.
1 февраль куни Амударё муҳандислик техникумида лойиҳа доирасида “Ёшларда соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Озода Худойберганова, туман Санитария-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг Эпидемиология бўлими мудири, эпидемиолог-шифокор Гулшод Тажибоева ҳамда техникум педагоглари, ёшлар, тумандаги бошқа оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.
Давра суҳбати давомида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Озода Худойберганова грант лойиҳаси доирасида ўтказилаётган турли тадбирлар, мазкур тадбирларнинг аҳоли ўртасида саломатликни асрашга бўлган эътиборни орттиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритди.
Таъкидланганидек, инсонларнинг ҳаёт тарзи, уларнинг санитарияга доир билимдонлиги, бу билимларни кундалик турмушда қўллай олишлари ва унга қатъиян риоя қилишлари, ўз организмлари ва баданларига бўлган онгли муносабатлари, ўз саломатликларига бўлган муносабатлари соғлиқни сақлашдаги энг муҳим шароитлар ҳисобланади. Ана шу элементлар саломатликни, жисмоний ва руҳий фаолликни, узоқ умр кўриш, умрни узайтирувчи омиллар ҳисобланади.
Шундан сўнг, туман Санитария-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг Эпидемиология бўлими мудири, эпидемиолог-шифокор Гулшод Тажибоева сўзга чиқиб, ҳар бир инсоннинг саломатлиги биринчи навбатда унинг ҳаёт тарзига боғлиқлигини айтиб, юқумли касалликлар, улардан ҳимояланиш усуллари ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзининг асосида атроф-муҳитда бор бўлган барча омилларнинг организмга таъсир этиши мумкинлиги ҳакидаги маълумотларга эга бўлиш ва ана шу омиллардан ўзининг саломатлиги учун фойда келтирадиган томонларидан самарали фойдалана олиши муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида эътироф этди.
Ундан ташқари, мутахассис ҳозирги кундаги пандемия ва ундан ҳимояланиш мақсадида қўлланилаётган вакцинациянинг аҳамияти, афзалликлари ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Қизғин баҳс-мунозара, очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутхассисидан қониқарли жавоблар олишди.
Муяссар Халиллаева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶