КЕМА ҲАЙДОВЧИЛАРИНИНГ ГУВОҲНОМАСИ БЎЛИШИ ШАРТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги ҳамда 2021 йил 2 августдаги қарорларига мувофиқ, (катер, гидроцикл, моторли қайиқ ва елканли (моторли) кема) – моторли кичик ҳажмли кемаларни бошқариш учун кема ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлиш бўлиши шарт.
Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси мавжуд бўлмаганда моторли кичик ҳажмли кемаларни бошқариш таъқиқланади. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси мавжуд бўлмаганда моторли кичик ҳажмли кемани бошқариш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса – икки баравари миқдорида жарима солишига сабаб бўлади.
Кема ҳайдовчиси гувоҳномасини бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Моторли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (ўқитиш) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан амалга оширилади.
Ўқув дастурларига мувофиқ ўқиш давомийлиги қуйидагича:
кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ― 72 соат (12 иш куни);
кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ― 48 соат (8 иш куни);
кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш ― 36 соат (6 иш куни).
Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида ташкил этилади. Шартнома тўловлари қуйидаги миқдорда белгиланади:
кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ― БҲМнинг беш баравари;
кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ― БҲМнинг уч баравари;
кема ҳайдовчиларининг малакасини ошириш ― БҲМнинг икки баравари.

Синовларни муваффақиятли топширган тингловчиларга кема ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида гувоҳномалар ҳамда малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат берилади. Мазкур сертификат кемаларни бошқариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу сертификат билан кема ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш учун талабгорлар (доимий рўйхатдан ўтган манзиллари бўйича) ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида ташкил этилган аттестация комиссиясига назарий ва амалий имтиҳонлар топширадилар.
Назарий имтиҳонлар учун жами 300 тадан кам бўлмаган тест топшириқлари ва 100 тадан кам бўлмаган назарий саволлар мавжуд. Тест синовлари учун ҳар бир вариант 15 та топшириқдан, суҳбат учун ҳар бир билет 3 та саволдан иборат. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган талабгорларга кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномалари БҲМнинг бир баравари миқдорида тўловлар амалга оширилгандан сўнг аттестация котиби томонидан берилади. Кема ҳайдовчиси гувоҳномалари берилган кундан бошлаб, ўн йил муддат давомида амал қилади.
Юридик шахсларга тегишли кичик ҳажмли кема ҳайдовчилари икки йилда бир марта белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида малака оширишлари шарт.
Батафсил маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: +998993513159
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶