12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Жамият 👁 583

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ВА УНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ВА УНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Никоҳ шартномаси — никоҳланувчи шахсларнинг, эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврда ва (ёки) никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи келишувидир (Оила кодексининг 29-моддаси).

Эндиликда қонуний мулк тартиби билан бирга мулкнинг шартномавий тартибига ҳам ўрин берилди. Яъни, эр-хотин ўзларининг мол-мулкига, унинг айрим турларига ёки эр-хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақли эканликлари белгиланади.

ШАРТНОМАНИНГ ТУЗИЛИШ ТАРТИБИ

Тузиш вақти: Шартнома никоҳ қайд этилишидан аввал ёки қайд этилганидан кейин исталган вақтда тузилиши мумкин.

Кучга кириши:

Никоҳгача тузилган бўлса, никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан кучга киради.

Никоҳдаги эр-хотин томонидан тузилган бўлса, шартнома нотариал тасдиқланган кундан кучга киради.

Муҳим жиҳати: Никоҳланувчилар шартнома тузганидан кейин қачон никоҳ тузишлари лозимлиги белгиланмаган. Бироқ шартнома қачон тузилганидан қатъи назар, фақат никоҳ қайд этилгач кучга киради.

НИКОҲ ШАРТНОМАСИНИНГ АФЗАЛЛИГИ

Никоҳ шартномасининг афзаллиги шундаки, у мулкий муносабатларни тартибга солиш орқали оилани мустаҳкамлайди, эр-хотинни:

Бир-бирига тегишли мулкдан тўғри фойдаланишга ва уни яхши сақлашга;

Мулкий мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга ундайди.

Дарҳақиқат, суд орқали мулкни бўлишдек кўнгилсиз тортишувларни бошидан кечирганлар никоҳ шартномаси зарурлигини тасдиқламоқдалар. Бу борада ҳуқуқий тарғиботнинг кучайтирилиши, никоҳланувчиларнинг никоҳ шартномалари қоидалари билан таништирилиши келгусида никоҳ шартномаларининг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади.

Никоҳ шартномаси фақатгина мулкий муносабатларнигина тартибга солади холос.

ШАРТНОМАНИНГ ҲАҚИҚИЙЛИК АСОСЛАРИ

Никоҳ шартномаси қуйидаги шартлар асосида тузилган деб ҳисобланади:

Хоҳиш мавжуд: Яъни, эркак ва аёлнинг иккаласи ҳам бундай шартнома тузишга рози бўлиши.

Шахсий иштирок: Шартномани имзолашда ҳар иккаласи ҳам шахсан иштирок этиши.

Нотариал тасдиқ: Шартнома нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.

ХУЛОСА

Хулоса қиладиган бўлсак, никоҳ шартномасини тузиш келажакда оилаларда юз бериши мумкин бўлган низоли вазиятларнинг олди олинади. Шу билан бирга, эр-хотин ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат, меҳр-оқибат тамойилига асосланган бахтли турмуш тарзини шакллантиради.

Моҳира Эшмурадова, Амударё туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026