16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:39
Жамият 👁 173

УММОНДАН ҚАТРА ДУР

УММОНДАН ҚАТРА ДУР

Ҳазрат Алишер Навоий ўзлари ҳаёт пайтидаёқ замондошлари томонидан, кейинги барча даврларда ҳам фақат туркий халқларнинг эмас, бутун ижодкор башариятнинг фенемони – алоҳида иқтидор эгаси бўлган шахс сифатида эътироф этилган ва ўрганиб келинмоқда.

Қанча буюклар ўзларига буюк устоз, пир деб билганлар, ғазалларига мухаммаслар боғлаганлар, татаббуъ битганлар. Қанча-қанча алломалар, мавлонолар илмий ишлар олиб борганлар, ўз иқтидорига яраша буюк бобомизнинг ижод уммонидан дур теришга интилганлар. Аммо ҳамон бу сеҳрли уммон қаърига боққани сайин унинг теранлигига кўз етмаслигидан ҳайратдалар, лаззатдалар...

Келинг, эй закий юртдош, буюк мутафаккир бобомиз таваллудининг 581 йиллиги бутун дунё тараққийпарвар, маърифатпарвар аҳли томонидан нишонланаётган шу кунларда биз ҳам бу уммоннинг табаррук сувидан бир ҳовуч ичиб, роҳатланайлик, бу беқиёс чаман боғнинг гулидан уза билмасак (журъат этмасак), унинг хуш ифоридан димоғимизни бир нафасгина баҳраманд этиб чоғ бўлайлик...

Зеро элимизда Навоий асарларини ўқиб, уқадиган илмли кишилар кўп.

Навоий ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларни севиб тингловчилар, ҳатто ўзлари моҳирлик билан ижро қилувчилар кўп! (Қадимда ҳам мадраса талабалари Навоийни ўқишга (тушунишга) кучи етадиган ва кучи етмайдиганларга тоифаланган!).

Мана “ойнаи жаҳон”да ҳамюртимиз Муроджон Иброҳимов ижросида “Хоразм сегоҳи” тўлғаниб, ороланиб, жилоланиб таралмоқда. Илоҳий бир сеҳр томирларга сингиб, юракнинг қат-қатига эриб, эритиб оқиб кираяпти... Бу маҳобатли куй халқимизнинг бебаҳо миллий бойлиги бўлган “Хоразм мақомлари”да “Тани мақом” шўъбасига тааллуқли. Сўзи Алишер Навоийнинг “Ғаройиб-ус-сиғар” (Болалик ғаройиботлари”)идан:

Холу хатинг хаёлидин,  эй сарви гулузор,

Гаҳи кўзимга хол тушубтур,  гаҳи ғубор...

Лирик қаҳрамон — ошиқ кўзига хол тушиши, ғубор иниши учун қанчалар ҳижрон, нақадар азоблар чекди-ю, қанчалар кўз ёш тўкди экан?!

Холу хат нима?

Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаровнинг “Етти гўзал” (Навоий асарларига ишлаган) суратларини эсланг: ибо-ҳаё оғушидаги гўзал ёр лаби устидаги билинар-билинмас сабза мўй — ана шу холу хат... Навоий асарларидаги кўп сўзларининг икки ёки кўп маънолилигини ёдда тутайлик! Ана шу беқиёс малоҳат (гўзаллик) ҳажрида кўзга хол, ғубор тушган!

Юзунгда хол саҳфада томган киби қаро,

Холинг малоҳати туз эрурким қарода бор.

Шарикли ручка чиқмасдан олдин довотга сиёҳ солинарди. Навоий замонида ҳам шундай бўлган. Сиёҳ оқ қоғозга бехосдан томиб кетса, қуригач, томчи устида туз(зарра) ложувард ярқираб товланади. Энди лаб устидаги нозик холнинг малоҳати — гўзаллиги, ёқимлилиги шу қадарки. . .

Жонимни ўртаган юзу холингни билмасанг,

Ўт шуъласида айла гумон бир ўчук шарор.

Агар менинг жонимни ўртаган холингнинг ҳолатидан бехабар бўлсанг, олов қўрида ёниб адо бўлган (ўчган) шарор - чўғни тасаввур қилгин... Менинг жисм-у жоним ҳам олов чўғида ёниб-ёниб қорайиб ўчган чўғдек бўлди-ку!

Куй эшилиб, тўлғаниб(А.Орипов)авжига чиқиб боради, холбуки бу ашуланинг  биринчи авжи эмас. Катта авж, даромад ҳали олдинда! Ҳофизнинг манглайида тер ялтирайди, бўйин томирлари бўртиб, жисм-у жони бир бўлиб таранглашади! (Бу фонограмма эмас, қўшиқ айтаётиб қилпанглаб ўйнаб турса бўлаверадиган!)

Билмон кўнгилда холларингнинг хаёлидур,

Ё кипригинг тиканларин айлабсан устувор.

Қалбимдаги яра сенинг холингнинг соғинчими ё мужгонларингдан қадалган тиконларми билмадим...

Ҳар дам кўнглим ҳалоку кўзум тийра бўлмоғин,

Билгай бировки, ёри эрур шўхи холдор.

Кўнглимнинг муттасил ҳалок бўлиши-ю кўз олдим қоронғу бўлишини фақат мен каби шўх, гўзал бир холдорга шайдо бўлган чин ошиқгина тушунади! Бошқа енгил-елпи ишқ — ҳавас эгалари бунга қодир эмас!

Ана энди ҳофизнинг фиғон-у нолалари бир қадар даромадига қайтади:

Машшотаи қазо безамиш  холу хаттини

Беихтиёрлиқда манга борм-у ихтиёр?

Тақдир пардозчиси(Аллоҳ субҳаноҳу таоло) Ўзи безагач, менда (уни севиш ё севмасликка) ихтиёр нима қилсин?!

Ниҳоят таранг торлар сал маромига қайтади. Ёрга иддао, зарда қилишдан фойда йўқ (ўзига инсоф берсин), мискин — ғариб Навоийнинг сурати ҳолига бир назар солиб қўйса кифоя, нигоронинг холу хати малоҳатини кўриш учун жонини фидо айлайверади:

Мискин Навоий холу хатинг кўрса жон берур,

Боқсанг не бўлди сурати ҳолиға, эй нигор?!

Ҳофиз сегоҳни тугаллаб, уфорига ўтади. Тингловчилар сел бўлиб, ашула таъсиридан чиқолмай,  ҳайрат билан бош чайқаб, мушоҳадага берилади. Биров-бировга тушунтириб бера олмайдиган,  фақат ҳар ким ўз шуурида туядиган,  англаш қийин, шарҳлаш қийин лазиз туйғуларга чулғанади, илоҳий сўз ва илоҳий соз санъатига ошуфта қалблар...

Азиз суҳбатдошим, кетган вақтингизга рози бўлинг. Сегоҳ куйини хаёлан идрок қилиб,  юқоридаги дурдона ғазални ўқиб, аждодларимиз даҳосига таҳсин айтсангиз, булар менинг аждодларим,  булар бизнинг абадий барҳаёт хазина мулкимиз деган ғурурни туйсангиз бўлди,  муддао — шу. Биз ҳам қўлимиздан келгунча “билар-билмас” (Назир қорийнинг ибораси) Ҳазрат Навоий ижоди уммонидан биттагина гавҳар нақшини кўрмоқчи бўлдик. Донишманд айтган экан: “Дарёнинг ҳамма сувини ичаман дейиш — аҳмоқлик, дарёнинг бўйида туриб чанқаб, унинг сувидан баҳраманд бўлмаслик — ундан-да бадтар!”

Навоий даҳоси инсониятнинг маънавий чанқоғини қондириш учун абадий хизмат қилаверади. Биз ҳам қуруқ қолмайлик! Нима дедингиз?!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ,

85-сонли мактабнинг ижодий-маданий

масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019