МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИГА ҲУЖЖАТЛАРНИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ АСОСИДА ЮРИТИШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
Мактабгача таълим бўлимида тегишли мутахассислар томонидан МТТларда ҳужжатларни меҳнат қонунчилиги асосида юритишни тушунтириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
9 февраль куни бўлиб ўтган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ф.Бобоев, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Х.Бўриев, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бўлими юристконсульти И.Баймурадов, туман Мактабгача таълим бўлими мудири С.Садикова ҳамда Мактабгача таълим бўлими ходимлари ва барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари қатнашдилар.
Йиғилишда МТТларда меҳнат қонунчилиги бўйича ҳужжатларнинг юритилиши бўйича, коррупция соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилиб, мактабгача таълим ташкилотларида Кузатув кенгаш фаолиятига доир масала ҳам кўриб чиқилди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ф. Бобоев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қонунчилиги бўйича ҳужжатларнинг юритилиши, шахсий таркиб бўйича буйруқлар ва меҳнат шартномаларининг расмийлаштирилишдаги учраётган хато-камчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўллари ҳақида гапирди. Шунингдек, меҳнат шартномаси ҳамда буйруқларни намунавий шаклларда юритиш, буйруқларни расмийлаштиришда Меҳнат кодексининг тегишли моддалари мос равишда қўллаш, бу борада доимий равишда семинарлар ташкил қилиб, тушунтириш ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлади.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Х. Бўриев Мактабгача таълим вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, қонунчиликда коррупциянинг оқибатлари тўғрисида кенг тушунчалар берди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятларига амал қилган ҳолда иш юритиши лозимлигини айтиб ўтди.
Ундан ташқари, Мактабгача таълим ташкилотларида Кузатув кенгашлари фаолияти бўйича кенг тўхталиб ўтди. Жумладан, Кузатув кенгаш аъзолари таркиби тўғри шаклланмаганлиги, йиғилишларнинг доимий равишда ўтказилмаётганлигини таъкидлади.
Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ф. Бобоев томонидан 1 та мактабгача таълим ташкилоти мисолида бўлимнинг ҳар бир йўналиши мутахассислари томонидан интерактив турда семинар ташкил этиб, ташкилотлар директорларига амалий ёрдам кўрсатиш кераклиги айтилиб, бу бўйича тегишли ходимларга топшириқлар берилди.
Шунга кўра туман Мактабгача таълим бўлимида “Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қонунчилиги бўйича ҳужжатларнинг юритилиши" мавзусида интерфаол усулда амалий семинар ўтказилди.

11 февраль куни туман Мактабгача таълим бўлимида бўлиб ўтган амалий семинарда туман Мактабгача таълим бўлими мудири С.Садикова ҳамда бўлим масъул ходимлари, барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари қатнашдилар.
Семинарда қатнашчилар гуруҳларга бўлинганидан сўнг, меҳнат муносабатлари жараёнлари бўйича топшириқлар тарқатилди. Топшириқларни бажариш бўйича вақт белгиланди. Гуруҳ иштирокчилари бажарилган ишлар электрон доскада кўрсатиб тақдимот қилишди. Ушбу жараёнларда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқланиб, шу вақтнинг ўзида қандай бартараф қилиниши кўрсатиб берилди.
Мактабгача таълим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, коррупцияга йўл қўймаслик, уларни мунтазам назорат қилиб бориш борасида тегишли топшириқлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятларига амал қилган ҳолда иш юритиш лозимлиги тушунтирилди.
Мактабгача таълим ташкилотларида кадрларнинг шахсий таркибига оид юритиладиган ҳужжатлар намуналари кўрсатиб берилди ва семинар қатнашчиларининг саволларига жавоблар берилиб, уларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.
Қизиқарли ўтган семинарда ташкилот директорлари ҳужжатларни юритиш бўйича кенг тушунчаларга эга бўлдилар.
С.Патуллаева, туман МТБнинг Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶