Аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида инсонларнинг яшаш шароитлари тобора яхшиланмоқда. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2021 йилнинг 11 март санасида имзолаган “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу Фармон ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларнинг кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августда “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга «Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом илова қилинган.
Низомда Президентимизнинг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгилаб берилган.
Шунингдек, мазкур Низом Президентимизнинг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўлаш тартибини белгилайди.
Қолаверса, ушбу Низом доирасида аҳолига ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида, яъни шаҳарлар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилиши кўрсатилган.
Нафиса Худайбергенова, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶