12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Жамият 👁 517

Мустақилликнинг 35 йиллиги олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Мустақилликнинг 35 йиллиги олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Юртимизда энг улуғ ва энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган эзгу ғоя остида нишонланадиган ушбу санани ҳар томонлама муносиб ва юқори савияда кутиб олиш мақсадида бутун республикамизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Ушбу йўналишда ҳудудларга бириктирилган Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутатлари, масъул ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида кенг қамровли амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги барча маҳаллалар, марказий ва ички кўчалар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари атрофларини тозалаш, ҳудудларни ободонлаштириш, зарур санитария-тозалик ишларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, йўл четларидаги дарахтларни оқлаш, уларга шакл бериш, мавжуд яшил ҳудудларни парваришлаш ҳамда атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари ҳам юқори суръатларда бажарилмоқда.

Жойлардаги ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутатлари, “Маҳалла еттиликлари” ҳамда аҳоли вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, қизғин меҳнат қилишмоқда. Манғит шаҳрининг Беруний, Янгиобод ва Олмазор маҳаллалари ҳудудида олиб борилаётган кенг кўламли тозалик ишлари доирасида Жумуртов шоҳ кўчаси ва аҳоли зич яшайдиган масканлардаги барча ички кўчалар тўлиқ тозаланмоқда. Шунингдек, автомобил йўлларининг ёқалари тартибга келтирилиб, белгиланган меъёрлар асосида чиқиндилардан тозалаш, мавжуд кўкаламзор ва яшил ҳудудларни агротехник қоидалар асосида парвариш қилиш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган ушбу кенг қамровли ободонлаштириш тадбирларидан кўзланган асосий мақсад – аввало, маҳалла аҳли учун янада қулай, озода ва ҳар томонлама файзли муҳит яратишдан иборатдир. Қолаверса, маҳаллаларнинг санитария ҳолатини тубдан яхшилаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб орқали энг улуғ ва энг азиз байрамимиз бўлмиш Мустақиллик айёмини ҳар бир хонадонда муносиб, кўтаринки ва ўзига хос байрамона кайфиятда кутиб олишига шароит яратиш кўзда тутилган.

Энг асосийси, бу каби умумхалқ тадбирлари аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг фуқаролик масъулиятини оширишга, уларнинг қалбида Ватан тараққиёти ва ривожига бўлган дахлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан уюшқоқлик асосида ташкил этилаётган бундай кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларидан кўзланган бош мақсад эса битта – Ватанимиз шодиёнасини, яъни мустақиллик байрамини энг юқори савияда нишонлаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026