30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:31
Фан ва таълим 👁 430

Педагоглардан иборат жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Педагоглардан иборат жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Мамлакатимизда илм-фан ривожига қаратилаётган эътибор кўлами йил сайин кенгаймоқда. Ёшларнинг ақл-заковатини оширадиган, иқтидорини рўёбга чиқарадиган лойиҳалар изчил қўллаб-қувватланаётгани, интеллектуал салоҳиятни оширишга қаратилган ҳар қандай ташаббус рағбатлантирилаётгани ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори имзоланиши ҳам билимга чанқоқ ёшлар учун муҳим янгилик бўлди.

 Қарорга асосан, Амударё тумани Халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактаб педагоглари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди. Мақсад – иқтидорли ёшларнинг билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилишдир. Ўтказилган мазкур интеллектуал ўйинда туманимиздаги 85 та умумтаълим мактабларининг ҳар биридан 1 тадан жамоа қатнашиб, билимларини синовдан ўтказишди.

21 февралдан 24 февралгача “Заковат” интеллектуал ўйинининг секторлар кесимида саралаш босқичи ўтказилди. Ҳудудий саралаш босқичида 1-сектор ҳудудидан 18-, 26- ва 82-сонли умумтаълим мактаб педагог жамоалари, 2-сектор ҳудудидан 15-, 27- ва 84-сонли мактаблар педагог жамоалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 3-сектор ҳудудидан 9-, 41- ва 85-сонли мактаб педагог жамоалари, 4-сектор ҳудудидан эса 30-, 31- ва 76-сонли мактаб педагог жамоалари кейинги босқичга йўлланма олдилар.

“Заковат” интеллектуал ўйинининг ярим финал босқичи 26 февраль куни ўтказилиб, бир-биридан билимдон ва салоҳиятли жамоа вакиллари ўзларининг бор билимларини ишга солиб, куч синашишди.

Ярим финал ўйинлари натижаларига кўра, 1-сектор ҳудудидан 18-сонли умумтаълим мактаби педагог жамоаси, 2-сектор ҳудудидан 84-сонли умумтаълим мактаб педагог жамоаси, 3-сектор ҳудудидан 9-сонли умумтаълим мактаби педагог жамоаси, 4-сектор ҳудудидан эса 30-сонли умумтаълим мактаб педагог жамоалари финалга йўлланмани қўлга киритди.

1 март куни “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман бўйича финал босқичи бўлиб ўтди. Муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра финалда 1-ўринни 30-сонли, 2-ўринни 9-сонли ва 3-ўринни 84-сонли мактаб педагогларидан иборат билимдонлар жамоалари эгаллашди. Ғолиб бўлган жамоалар Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Шу ўринда айтиш лозимки мустақил фикрлайдиган, зукко ва кенг дунёқарашга эга бўлган ўғил-қизларни тарбиялаш борасидаги ишларга давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор берилмоқда. Ёшларни изланувчанлик, ташаббускорлик ва етакчиликка ундаб келаётган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ушбу вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ф.Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026