“Дугоналар бормисиз?” деб номланган тадбир бўлиб ўтди
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар туманимиздаги хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами олдидан аёл-қизларга юқори кайфият улашиш қолаверса, уларнинг қобилят ҳамда истеъдодларини рўёбга чиқариш мақсадида ҳар йили мунтазам равишда турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинади.
Жумладан, 5 март куни Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Дугоналар бормисиз?” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туманимиздаги Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари қатнашиб белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашдилар.
1-шарт “Таништириш” шарти бўлиб унда иштирокчилар ўз ҳаёти ва иш фаолияти билан тадбир қатнашчиларини таништириб ўтишди. 2-шарт “Раҳбарнинг нутқ маъданияти” шартида ҳар бир раҳбар ўз нотиқлик қобилятини намоён қилиб, раҳбар қандай бўлиши лозимлиги ва унинг муомала маданияти ва кийиниш одоби ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 3-шарт “Алла” айтиш шарти бўлиб, бунда ҳар бир иштирокчининг ўгит ва насиҳатларга ёғрилган аллалари тингланди. Ушбу шарт қизларни оналикка тайёрлаш ва уларнинг қалбида муқаддас оилага нисбатан ҳурмат руҳини янада кенг қарор топтиришга хизмат қилди. 4-шарт эса “Байрамга табрикнома” деб номланди. Бунда ҳар бир иштирокчи ўз ижодкорлик қобилятларидан келиб чиқиб ўз онаси ва опа-сингилларини ноодатий равишда табрикладилар.
Тадбир доирасида ташкил этилган ҳар бир шарт аёл-қизларнинг истеъдодини аниқлашга ҳамда ривожлантиришга ҳизмат қилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Пардагул Ўразбаева, Шарифа Сейитова, Санобар Хўжамуратова ҳамда Нилуфар Давлетовалар иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини адолатли ва шаффоф тарза баҳолаб бордилар.
Якуний натижаларга кўра, “Энг намунали директор” номинацияси бўйича Севара Ўразбаева, “Энг фаол директор” номинацияси бўйича Шахноза Қличева, “Энг ижодкор директор” номинацияси бўйича Зебо Ҳайитбаева, “Энг билимдон директор” номинацияси бўйича Айнура Раҳимова ҳамда “Энг ташаббускор директор” номинацияси бўйича Гулноза Қурбанбаевалар ғолиб деб топилди. Иштирокчилар туман Мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якунида сўзга чиққанлар барча аёл-қизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этиб келгуси иш фаолиятларида мувафаққиятлар тилашди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶