16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:17
Жамият 👁 209

“Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

“Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

Амударё туманида фаолият олиб бораётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси календарь режаси бўйича туман мактабларида, корхона, ташкилотларда, овул фуқаролар йиғинларида ёшлар тарбиясига оид турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа асосида иш бошланганидан бери ташкилот томонидан ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён мактабларда 11 маротаба, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида 7 маротаба тадбирлар учрашувлар ўтказилди. Бу тадбирларда шифокорлар, имомлар, мактабларнинг маънавият тарғиботчилари, фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли ижодкор ўқувчиларни излаб топиш мақсадида 4 маротаба иншолар танлови эълон қилинди ва танлов ғолиблари аниқланиб, ташкилот томонидан рағбатлантирилди. Ташкилот қошида “Кўнгил мулки” лойиҳаси шакллантирилиб ёш ижодкорларни излаб топиб, уларнинг ижодини кенг оммага ёйиш кўзда тутилиб, ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.

Навбатдаги “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” мавзусидаги давра суҳбати 6-сонли мактабда ўтказилди. Давра суҳбатида шифокорлар, маънавият тарғиботчилари, фаол ёшлар, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини 6-сонли мактабнинг маънавият тарғиботчиси Ширин Тожибоева кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. У ўз сўзида мактабда соғлом турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов грант лойиҳасининг мазмун-моҳияти, аҳамияти лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳақида гапириб ўтди.

Ҳудуддаги 4-сонли оилавий поликлиниканинг терапевт шифокори Гулнора Саидова ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида гиёҳвандлик, ичкиликбозликнинг ёмон оқибатлари ҳақида кенг турда тушунтириш бериб ўтди.

Давра суҳбатида мактабнинг 7 “Б” синф ўқувчиси Ҳулкарой Ражабова ўзи ёзган она ҳақидаги шеърини ўқиб берди. 8 синф ўқувчиси Оғабек Қурбонбоев қўшиқ айтиш, 4 А синф ўқувчиси Дилнура Аллаярова шеър ёзиш иқтидорини намойиш қилди. 9-синф ўқувчиси Жасурбек Исмоилов дурадгорлик касбига қизиқишини билдириб ўзи ясаган митти уй-рўзғор буюмларини барчага таништирди. 9-синф ўқувчиси Асилбек Саъдуллаев рассомлик санъатига қизиқиб суратлар чизаётганлигини билдирди. Рассомлик йўналишидаги ишлари билан барчани таништирди. Мамлакатимиз президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мактаб ўқувчилари томонидан жуда ижобий қабул қилинган. Мактабда бу 5 та муҳим ташаббус асосида турли йўналишларда тўгараклар ташкил қилинган. Айниқса бадиий ижод йўналишидаги рақс тўгараки қизларининг чиқишлари барчада улкан қизиқиш уйғотди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, ўқувчиларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш борасида бундай давра суҳбатларини тез-тез ўтказиб туриш муҳим аҳамият касб этади.

Ў.Реимов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019