Хитой овулида ёшлар сайли ўтказилди
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг адабиёт санъат, спорт, китобхонлик ва компьютер технологияларига қизиқишларини ошириш мақсадида Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Бешта муҳим ташаббус” қисқа вақт мобайнида оммалашиб, қамров даражаси кундан-кунга ортиб бормоқда.
“Беш муҳим ташаббус” доирасида Амударё туманида секторлар кесими бўйлаб ўтказилаётган тадбирларда маҳалладаги ёшлар етакчилари ўрни алоҳида диққатга сазовордир.
10 март куни туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Туризм ва спорт бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Хитой овули ҳудудида жойлашган 85-сонли умумтаълим мактабида ёшлар сайли ўтказилди.
Ёшлар сайлида 3-сектор ҳудудига қарашли Куюк-кўпир, Бўз ёп, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли овуллар ҳамда Ўзбекистон, Қизилчоли, Жумуровул, Тор ёп, Намуна маҳаллалари, шунингдек, Жумуртов шахарчаси ёшлари фаол қатнашишди.
Эрталабдан бошланган спорт тадбирлари кун бўйи давом қилди. Дастлаб “Саломатлик учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, 85-сонли мактабда ёшлар иштирокидаги тадбирлар бошланди. Тадбирни Хитой овул фуқаролар йиғини раиси Давлатбой Атажанов очиб берди. Шунингдек тадбирда, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Мухтор Раҳматуллаев, 3-сектор котиби Фарҳод Абдураҳимов, меҳнат фахрийси Камол Ўразбоев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоиловлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича “Бешта муҳим ташаббус” доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидладилар.
Тадбирда дастлаб биринчи ташаббус доирасида маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳамда бадиий чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Шундан сўнг иккинчи ташаббус доирасида Бобур номли овул ёшларидан иборат “Шунқорлар” жамоасининг ҳарбий чиқишлари, Куюк кўпир овули ёшларининг эса таэквандонинг WTF тури бўйича чиқишлари намойиш этилиб, ёшларнинг спортга бўлган қизиқшлари янада ошишига ҳизмат қилди.
Ёшлар сайлида ҳар бир маҳалладан ташриф буюрган ёшлар иштирокида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари ҳам бўлиб ўтди. Ҳар бир мусобақа шиддатли ва муросасиз тарзда кечиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Тадбир якунида ёшлар сайлида фаол иштирок этган барча ёшларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари торширилди.
Албатта, бундай саъй-ҳаракатларнинг туб замирида ёшларни илм-маърифат, соғлом эътиқод билан маънавий юксалишларига кўмаклашиш мақсад қилинган. Шу боис “Беш ташаббус” доирасида ташкил этилган ёшлар сайли ҳам ўқувчи-ёшларни ўз иқтидорларини намоён қилишга, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларга камарбаста бўлишга етаклаши билан аҳамиятлидир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶