ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИДА СУД МАСЪУЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Шу йил 11 март куни Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида ўзлаштириш ёки растарата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятларининг олдини олиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси С.Давлетмурадов, Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Исмаилова ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Суд масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддасига кўра ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши ва бошқалар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, ўша ҳаракат кўп миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши тушунтирилди.

Ундан ташқари, ўша ҳаракат жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам айтиб ўтилди. Агарда етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган суҳбат чоғида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.
Ж.Уразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶