14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:27
Фан ва таълим 👁 401

37-СОНЛИ МАКТАБДА ГЕОГРАФИЯ ФАНИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

37-СОНЛИ МАКТАБДА ГЕОГРАФИЯ ФАНИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактабларида март – география ва иқтисодий билим асослари фани ойлиги доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ўқувчиларнинг география ва иқтисодий билим асослари фанига бўлган қизиқишларини ошириш, эгаллаган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу тадбирлар давомида улар фаол иштирок этиб, бор билимларини намоён этишмоқда.

Амударё туманидаги 37-сонли мактабда фан ойлиги муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Унга мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари билан бирга фахрий ўқитувчилар ҳам таклиф этилди.

Тадбирни мактаб директори Муроджон Сафарбоев очиб берди ҳамда юртимизда ёш авлоднинг комил инсонлар, келажак бунёдкорлари бўлиб вояга етишлари учун яратилаётган имкониятлар, мактабда яратилган шароитлар, ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ойлик доирасида ўтказилаётган очиқ ўқув машғулотлари, географик кечалар ва бошқа тадбирларнинг самараси ўқувчилар билимларида намоён бўлаётганини ифода этди.

Тадбирни мактабнинг география ва иқтисодий билим асослари фани ўқитувчиси Дилфуза Сапоқова олиб борди. У фан ойлиги бошланишида ўқувчиларнинг билимлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мослик даражасини аниқлаш мақсадида синфлар кесимида синов тестлари ўтказилганини, улар фаол иштирок этишганини айтиб ўтди. Ўқувчиларнинг мазкур фандан ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалари мониторинг қилингани, очиқ дарслар ва ўқувчилар томонидан тайёрланган деворий газеталар юқори баҳоланганини баён этди.

Таъкидлаш жоизки, мактабда фан ойлиги давомида ўқитувчилар ўзларининг педагогик маҳорати, методик билим, кўникма ва малакаларини ошириб бориши таъминланди. Лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказилди ҳамда уларнинг натижаси таҳлил қилиб борилди. Ўқитишда ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш йўллари, ўқувчилар учун тайёрланган ўқув топшириқлари, дидактик ва тарқатма материаллар тайёрланди. мактаб фойесида “География ва иқтисодий билим асослари” фанлари ойлигига бағишлаб махсус стенд житҳозланди, кўргазмаларга турли альбомлар, буклетлар, услубий қўлланмалар қўйилди.

География ва иқтисодий билим асосларига оид тўгараклар, факультатив машғулотлар, ўқитувчиларнинг дарсдан ташқари олиб борадиган машғулотлари кузатилди ва тажрибалари бўйича амалга ошираётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди. Мактабда ўтказилган турли географик ва иқтисодий байрам ва кечалар билан боғлиқ газеталар чиқариш, унда шу фан бўйича қизиқарли маълумотлар, интернет саҳифаларидан олинган фан янгиликлари, ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари бўйича самарадорликларини ёритиб бориш ишлари амалга оширилди.

Шундан сўнг, мактабнинг 5-, 6-, 8-синф ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўзларининг фан бўйича эгаллаган билимларини, зукколикларини, топқирликларини намойиш этдилар. Саҳна кўринишларини ижро этиб, маҳоратларини кўрсатдилар.

Фан ойлиги муносабати билан ўтказилган тадбир барчага манзур бўлди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019