01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 22:46
Жамият 👁 255

“Ёшлар овози – 2022” танлови бошланди

“Ёшлар овози – 2022” танлови бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бўзатов иқтидорларни кашф этади” шиори остида 2021 йилда ўтказган “Ёшлар овози” танловини жорий йилда ҳам давом эттирмоқда. Ушбу танлов ўтган йили илк бор ўтказилганига қарамай, ёшлар орасида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлди. Ёшларнинг катта саҳналарда ўз иқтидорини намойиш этиш учун имкон берган танловнинг мадҳияси ҳам яратилди ва ёшларнинг эътиборига тушди.

Қорақалпоғистон Республикасининг қайта тикланган Бўзатов тумани ёш санъат ихлосмандларини бирлаштирадиган, ўз санъатини намойиш этадиган минбарга айланди. Ушбу танловнинг жорий йилги мавсуми ўтган йилгидан фарқлироқ беш босқичда ўтказилади: саралаш босқичи, сектор босқичи, маҳаллий босқич, ҳудудий босқичи ҳамда республика босқичи. Ҳудудий босқичдан муваффақиятли ўтган ёш истеъдодлар Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган ушбу танловнинг республика босқичида иштирок этадилар. Қуйи, яъни барча маҳаллаларда ўтказиладиган саралаш босқичидан бошлаб рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчининг иқтидори синовдан ўтказилади.

10-15 ёш, 16-22 ёш ва 23-30 ёш тоифаларида иштирокчиларнинг бахшичилик, анъанавий ижро (мақом, катта ашула, суворахонлик), опера ҳамда эстрада каби 4 та йўналишнинг бирида иқтидорини синовдан ўтказишни мақсад қилган танловнинг илк босқичи туманимизда ҳам бошланди.

Шу кунгача Амударё туманининг 1- ва 3-секторлари ҳудудидаги 24 та овул, маҳалла, шаҳарчалардан 700 нафардан зиёд ёшлар танловнинг илк босқичида ўз қобилиятларини синовдан ўтказдилар. Шуларнинг 63 нафари кейинги – сектор босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шу жумладан жорий йилнинг 4 апрелида 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Қипчоқ овули, шаҳарчаси ва Дарё бўйи маҳалласи санъатсевар ёшлари танловнинг илк босқичида қатнашиб, ўз иқтидорларини синовдан ўтказдилар.

Шуниси қувонарлики, мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳияти юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ўтказиш, иқтидорларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва уларни бирлаштириш мақсадида ўтказилаётган танлов чекка ҳудудлар ёшларини ҳам қамраб олаяпти.

21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган танловнинг илк босқичига иштирокчилар пухта тайёргарликлар кўришганини намойиш этишди. Унда қатнашган 100 нафардан зиёд уч ёш тоифасидаги иштирокчиларнинг 36 нафари кейинги сектор босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.

Бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишларида ўтказилган танловни малакали мутахассислар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари ҳаққоний баҳолаб бордилар. “Ёшлар овози” танлови кўплаб иқтидорли ёшларни аниқлашга хизмат қилмоқда. Ушбу танловнинг қуйи яъни маҳаллалар босқичи туманимизда давом этмоқда.

Янги овозларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиш учун кенг йўл очиб берадиган танловнинг якуний босқичи жорий йилда ҳам Бўзатовда бўлиб ўтади.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026