ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИГА 29 ЙИЛ ТЎЛДИ
Бу йил Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги нишонланмоқда.
Маълумки, 1993 йил 9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ ўн иккинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганди. Шу давр мобайнида мазкур ҳужжатда акс этган ҳуқуқларимиз асосида халқимиз кўп ютуқларга эришди.
Жорий 2022 йил мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб белгиланди. Шу йилнинг 28 январь куни Президентимизнинг 60-сонли Фармони билан «Инсон қадри учун» тамойили асосида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ва уни мазкур йилда амалга ошириш бўйича давлат тамойиллари тасдиқландı. Стратегия асосида ҳамма соҳаларда, шунинг ичида халқнинг ижтимоий ёрдамга мухтож тоифасини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларимизнинг жамиятдаги ролини янада ошириш, маҳалла институтини ривожлантириш, давлат органларининг халқимиз олдидаги жавобгарлигини ошириш каби бир қатор вазифалар белгиланиб, ижроси таъминланмоқда.
Фармон билан, 1 апрель кунидан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (эрталабги нонушта ва тушлик ) билан таъминлаш тартибининг жорий этилишида Қорақалпоғистон аҳолисига берилган эътиборнинг яна бир амалий мисоли бўлди.
Ёшлар сиёсати, хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, олий ўқув юртларига қамраб олиш даражасини ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида ҳам бир қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Яна бир мисол, Президентимизнинг яқинда қабул қилган 87-сонли Фармони ҳам хотин-қизларимизнинг катта қувончига сабаб бўлди. Фармон билан 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим таълим муассасаларида, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълим йўналишларида таълим олиб келаётган хотин-қизларнинг контрактларини тўлов учун 7 йилга фоизсиз кредит, магистратурада ўқиб таҳсил олаётган қизларнинг контракт тўловлари давлат бюджетидан қоплаб бериладиган бўлди. Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этиш белгиланди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз зарурки, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси 46-моддасида белгиланганидек, фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар. Шундай экан, ёшларимизни ҳар хил ёт иллатлардан ҳимоя қилишимиз, уларни қонунларни ҳурмат этиш ва унга риоя этишга ўргатишимиз зарур. Ёшларимизни юртимизда яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга чорлаш билан уларни ҳалол меҳнатга, оилани қадрлашга ўргатиб, ўз навбатида кучли давлат барпо этишга муносиб қилиб тарбиялашга масъулмиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Амударё тумани Адлия бўлими ходимлари барча юртдошларимизни Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги байрами билан табриклаб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини тилаб қолади.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶