Жамият
👁 126
ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ КЎЧАТ ЎТҚАЗИБ, ЯШИЛ БОҒ ЯРАТДИЛАР
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман Мактабгача таълим бўлими биноси атрофига бўлим мудири С.Садикова ташаббуси билан ҳар хил мевали, арча ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.
Айтиш жоизки, лойиҳа доирасидаги тадбирлар туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларида ҳам амалга оширилмоқда. Ҳар бир ташкилот биноси атрофларига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилиб, яшил майдонлар яратилмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 10635 дона ҳар хил мева кўчатлари ва арча кўчатлари, декоратив дарахтлар кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу кўчатларнинг 9785 донаси экилиб, 92 фоиз кўчат экиш ишлари бажарилди.
С.Патуллаева, туман МТБ ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶