29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:39
Фан ва таълим 👁 308

1-СОНЛИ МАКТАБГА АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ХОДИМИ ТАШРИФ БУЮРДИ

1-СОНЛИ МАКТАБГА АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ХОДИМИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугунги кунда илм-фан ютуқларидан хабардор бўлиш, турли соҳаларда қўлланилаётган замонавий техника ва ускуналарни ўзлаштириш, чет эллик мутахассисларнинг бой тажрибасидан фойдалана олиш учун чет тилларни билиш жуда муҳим. Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим муассасаларида ёшларга хорижий тилларни ўргатиш масаласига жуддий эътибор қаратилмоқда. Айниқса дунёдаги етакчи тил ҳисобланмиш инглиз тилини ўқитиш, ўқувчи ёшларнинг ушбу тилда бемалол мулоқот қила олишларига эришиш мақсадида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Бунингдек саъй-ҳаракатлар самарасида умумий ўрта таълим мактабларини тугатаётган ёшларнинг хорижий олийгоҳларга ўқишга кираётганлари сафи тобора ортмоқда.

14 апрель куни Амударё туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш даражаси билан танишиш, шунингдек, ўзининг инглиз тилини янада осон ва тез ўргатиш лойиҳаси билан таништириш мақсадида Америка Қўшма штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Маурин Рунней ташриф буюрди.

Жаноб Рунней мактабда ўзининг инглиз тилини осон ва чуқур ўргатиш лойиҳаси афзалликлари ҳақида маъруза қилди. Лойиҳа мақсади мактаб ўқувчиларининг, барча аҳолининг инглиз тилини чуқур ўрганиб, мазкур тилда бемалол мулоқот қила олиш, ўзларининг фикрларини эркин баён қила олиш кўникмасига эга бўлишларига ёрдам беришдир.

Тадбирда мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Муҳаббат Худойберганова, Зивар Отажонова, Қадамбой Аллаберганов, Фариза Ражабова, Иродахон Сафарбоева, Барно Ешимбетова, Мавлуда Усмоновалар профессор Маурин Рунней жаноблари билан инглиз тилини ўқитишнинг истиқболли методлари ҳақида, тилни ўрганишнинг аҳамияти ва бугунги кунда дунёнинг барча давлатларида уни ўргатишга эътибор ошаётгани ҳақида қизғин суҳбатлашдилар. Меҳмон ўзининг инглиз тилини ўқитиш лойиҳасидаги ўзига хосликлар, методлар ҳақида батафсил тушунча берди ва бундан мактаб хорижий тил ўқитувчилари улкан таассуротлар олдилар.

Тадбирда Фариза Ражабова мактабнинг 7-Б синфида “Дунёнинг диққатга сазовор жойлари” мавзусида намунавий дарс ўтди ва бу жараённи диққат билан кузатган меҳмон ўқитувчи маҳоратига юқори баҳо берди. Дарс жараёнида ўқувчиларнинг устози билан бемалол инглиз тилида мулоқот қилиб, ўз фикрларини мустақил билдира олиши меҳмонда зўр таассуротлар қолдирди. У ўқитувчиларнинг, ўқувчиларнинг берган саволларига батафсил жавоблар берди.

Тил билган – эл билади, дейди халқимиз. Мамлакатимизда ёшларини эл биладиган илмли, иқтидорли, маънавиятли, дунё ёшлари билан бемалол беллаша оладиган, салоҳияти юксак қилиб вояга етказиш, шу қаторда хорижий тилларни пухта ўзлаштиришларига эришиш борасида олиб борилаётган изчил ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Буни мактаблар парталарида ўтириб, хорижий тилларда бурро-бурро сўзлаётган ўқувчилар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026