16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:35
Жамият 👁 193

“Ёшлар овози” танловининг туман босқичи ўтказилди

“Ёшлар овози” танловининг туман босқичи ўтказилди

Президентимизнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқ ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси асосида “Ёшлар овози” танлови ташкил этилган эди.

Мазкур танлов ўтган йили илк маротаба ўтказилишига қарамай, ёшлар орасида тез фурсат ичида ўз ўрнини топди. Бу йил ҳам танловни анъанага айлантириш мақсадида янги овозлар кашф этилмоқда. Айни кунларда Республикамиз бўйлаб “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида танловнинг янги мавсуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу танлов Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилмоқда.

Танловнинг туман босқичи 16 апрель куни Амударё туманида ҳам кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтказилди. Танлов иштирокчилари 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифаларида бахшичилик, анъанавий ижро яний, мақом, катта ашула, суворахонлик, опера ва эстрада йўналарида ўз иистеъдодини намоён қилдилар.

Танловни туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов очиб берди ҳамда маҳалла ва сектор босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичигача етиб келган барча иштирокчиларни самимий табриклаб, ҳудудий ва Республика босқичларида ҳам омад тилади.

Ҳакамлар ҳайъати тадбир давомида барча иштирокчиларнинг истеъдод ва қобилиятларини одилона баҳолаб бордилар.

Аҳамиятли жиҳати, танловнинг ҳолис ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ҳар бир иштирокчининг чиқишлари тўлиқ тасвирга олиниб, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига жойлаб борилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, 10-15 ёш тоифасида бахшичилик йўналиши бўйича Жўрабек Саидабдуллаев, Ҳурсанд Давлатбоев, 16-22 ёш тоифасида Отабек Жумабоев, Жавоҳир Саидабдуллаев, 23-30 ёш тоифасида Оғабек Садуллаевлар ғолибликни қўлга киритди.

Анъанавий ижро йўналиши бўйича эса 10-15 ёш тоифасида Камрон Холбоев, Самир Юсупбаев, 16-22 ёш тоифасида Сунталулло Хўжамуратов, Севинч Бектурсинова, 23-30 ёш тоифасида Сардор Машарипов, Элбек Ўразбаевлар ғолиблар сафидан жой олишди.

Шунингдек, опера йўналишида 10-15 ёш тоифасида Равшанбек Камалов, Наврўз Ҳайтимбетов, 16-22 ёш тоифасида Иззат Абдукаримов, 23-30 ёш тоифасида Шерхон Ўтамурадовларга тенг келадиган рақиб топилмади. Эстрада йўналиши бўйича эса 10-15 ёш тоифасида Севинчой Мавлонбергенова, Соҳибжон Йўлдашев, 16-22 ёш тоифасида Дилшода Баҳрамова, Алишер Худойберганов, 23-30 ёш тоифасида Отабек Аҳмадов, Шоҳида Қодировалар танловнинг туман босқичи мутлоқ ғолиблари бўлдилар.

Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан тақдирланди ҳамда ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритдилар. Маълумот ўрнида айтиш керакки, танловнинг Республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўрин эгаси 50 млн, 2- ва 3-ўрин совриндорлари мос равишда 30 ҳамда 20 млн сўм пул мукофотини қўлга киритишади. Бундан ташқари, Республика босқичининг қолган иштирокчилари 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Туманимизнинг хушовоз ёшларига ҳудудий ва Республика босқичларида омад тилаймиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019