29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:28
Фан ва таълим 👁 256

Қиличбой овулидаги 34–сонли мактабда “Беш ташаббус” доирасида тадбир бўлиб ўтди

Қиличбой овулидаги 34–сонли мактабда “Беш ташаббус” доирасида тадбир бўлиб ўтди

Маълумки, жорий йил 5 апрель куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилиш давомида Президентимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қиличбой овулидаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабда “Беш ташаббус” доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлим бошлиғи Отабек Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлим бошлиғи Шарафаддин Тажимуратов ҳамда туман Халқ таълими бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида меҳмонлар мактаб ўқувчиларининг ижод намуналари ва уларнинг қўл меҳнатлари билан яратилган маҳсулотларни ўзида жамлаган кўргазмани томоша қилдилар. Кўргазмада ўқувчиларнинг “Беш ташаббус” доирасида китобхонлик, ахборот технологиялари, спорт, маданият билан қай даражада шуғулланаётгани меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Шундан сўнг меҳмонлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудида янгидан барпо қилинаётган яшил ҳудудга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Сўнгра тадбир иштирокчилари синфхоналарга, мактаб кутубхонаси ва мусиқа хонасига кириб, мактабда таълим-тарбия жараёнининг қай даражада ташкил қилингани ва ўқувчиларнинг “Беш ташаббус” доирасидаги тадбирларга қанчалик қамраб олингани билан яқиндан танишдилар. Ўқувчилар иштирокида ўтказилаётган интеллектуал ўйинлар, техник ижодиётга қизиқувчи ёшлар томонидан ишланган турли макетлар ва ишланмалар меҳмонларда катта таассуротлар қолдирди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш учун энг аввало, ўқувчиларда ёшлигидан ўзининг маҳалласи ва қишлоғи ҳаётига бефарқ бўлмаслиги, ўқиб ўрганиб билим олишлари бўш вақтини мазмунли ўтаказишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги масъуллари томонидан маънавият тадбирларини мунтазам ўтказиш лозимлиги ва бунда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва ижодий масалалар бўйича тарғиботчилар бирдек масъул эканлиги алоҳида таъкидланди.

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, Маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосарлари, ижодий масалалар бўйича тарғиботчилар шунингдек, мактаб психологлари ўртасидаги фаол ҳамкорлик бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириши алоҳида қайд қилинди. Қолаверса, мактаб маъмуриятига илм ва санъат вакиллари, зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар билан доимий учрашувларни ташкил қилиш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.

Шундан сўнг тадбир “Беш ташаббус” доирасидаги чиқишларга уланиб кетди. Тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар янгради. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ва меҳмонлар ўқувчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларни илм-фан сирларини пухта эгаллаб, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлишга ҳамда Ватанимизга хизмат қилишга чорлашди.

Шунингдек, китобхонлик мушоираси, киберспорт, тикиш-бичиш, рассомчилик йўналишларида турли мусобақалар ташкил этилиб, унда ўқувчилар фаол қатнашдилар.

Шу ўринда айтиш керакки, “Беш ташаббус” доирасида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад − ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишдан иборатдир.

Тадбир якунида мусобақаларда фаол қатнашиб ўз иқтидорини намоён қилган барча ўқувчилар тақдирланди. Шунингдек, мактабда ташкил этилган “Баркамол авлод” тўгараги аъзоларига тикувчилик касбини пухта ўрганишлари учун 2 та тикув машинаси, мусиқага ошно бўлган болажонларнинг санъат сирларини пухта эгаллашлари учун доира ва рубоб совға қилинди.

Айниқса, ушбу тадбирларнинг эндигина униб-ўсиб келаётган ёш авлод ҳаётида жорий қилиш улардаги ижодкорлик қобилиятларини эрта аниқлаш ва шакллантиришга хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026