Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг иш фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди
Президентимизнинг жорий йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси ташкил этилди.
Қарорга кўра, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинди. Бугун Амударё туманида мавжуд 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига маҳалладаги хотин-қизлар фаоли тайинланган.
Номзодлар маҳалладошлари орасида ҳурмат-эътиборга эга, ҳар жиҳатдан аёл-қизларга намуна бўла оладиган салоҳиятли кадрлар орасидан танлаб олинган. Янгидан жорий қилинган тизим асосида ўз фаолиятини бошлаган аёл-қизлар олдида бугун ғоят масъулиятли вазифалар турибди.
25 апрель куни хотин-қизлар фаоллари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда зарурий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган Амударё тумани иқтидорли болалар мактаби биносида 2 кунлик ўқув-семинарлар ташкил қилинди.
Семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ва бошқалар сўзга чиқиб, аёл-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, хотин-қизлар фаолларига иш фаолиятларида мувафаққиятлар тилади.
Шундан сўнг тренер Гулзира Прниязова томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушинтирилди. Шунингдек, ходимларнинг иш фаолиятини самарали тарзда ташкил этишлари бўйича муҳим кўрсатмалар берилиб, эътибор қаратишлари лозим бўлган жиҳатлар, олдинда турган муҳим вазифалар, ёрдамга муҳтож аёл-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маҳаллаларда “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар алоҳида эътирофга лойиқ. Cабаби, маҳаллаларда янгидан жорий қилингин ҳоким ёрдамчилари − камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга, ёшлар етакчиси − ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига, хотин-қизлар фаоли эса − аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши билан ишлашга жавоб беради.
Маҳаллаларда яратилган ушбу яхлит тизим орқали ҳар бир фуқаронинг муаммолари тизимли равишда ҳал этилади.
Бугун аёл-қизларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ҳар қачонгидан ҳам ошган. Сабаби, Ватан тақдирини белгиловчи ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб вояга етишлари айнан оиладаги муҳитга ва оқила аёл-қизларимизга боғлиқ.
Хотин-қизларимизнинг ҳамда бутун халқимизнинг ишончли вакиллари сифатида ўз фаолиятини бошлаётган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг келгусидаги иш фаолиятларида муваффақият тилаймиз!
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶