16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:34
Жамият 👁 249

“Қадриятлар бебаҳо бойлигимиз” шиори остида семинарлар ўтказилди

“Қадриятлар бебаҳо бойлигимиз” шиори остида семинарлар ўтказилди

Қадриятлар – ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири.

Миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг тили, урф-одатлари, тарихи, маданияти, анъаналарини, барча моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади. Ҳар бир миллатнинг маданияти ва урф-одатларини ҳурмат қилиш миллати тили ва диний эътиқодидан қатъий назар қонун олдида тенглигини таъминлаш лозимлиги бош қомусимизда ҳам белгилаб қўйилган.

Шу маънода, ёшлар қалбида қардош миллат ва элатларнинг урф-одатларини ҳамиша ҳурмат қилиш ва уларга дўстона муносабатда бўлишдек эзгу ишларни янада чуқур сингдириш борасида кўплаб сай-ҳаракатлар қилинмоқда. Ёшларни қардош миллат вакилларининг бой тарихий қадриятлари билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил қилинаётган кўргазмали семинарлар ҳам шулар жумласидандир.

22 апрель куни Амударё туманининг Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Меҳнаткаш аҳоли пунктида жойлашган гиламдўзлик цехида ҳам шу мақсадда кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, Аёлларни реабилитация қилиш ва маслаштириш намунали туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева, маҳалла фаоллари ҳамда овул ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларнинг ўқувчи қизлари иштирок этишди.

Семинар давомида бежирим гиламлар тўқиш орқали ўз миллийлигини аҳоли орасида кенг тарғиб қилаётган аёл-қизларнинг меҳнатлари алоҳида эътирофга лойиқ эканлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳудудда истиқомат қилаётган аёл-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида туман прокуратураси томонидан 5 та хонадонга тўқиш станогини ўрнатиб берилиб, гилам тўқиш учун зарур бўлган маҳсулотлар ва бошқа тўқиш ускуналари билан таъминланди. Ўтган йилнинг баҳор ойларида фаолият бошлаган гиламдўзлик цехларида айни пайтда бири-биридан чиройли гилам ва палослар тўқилиб, харидорларга етказиб берилмоқда.

Қадимдан маълумки, қардошларимизнинг анъанавий гиламдўзлиги қўл меҳнатига асосланади. Гиламларда ранг-баранг нақшлар, манзаралар, ушбу халқ миллий қадриятлари, анъаналари, маҳаллий ҳайвонот ва наботот олами тасвирланади. Ушбу касб асрлардан асрларга, авлодлардан авлодларга ўтиб келаётгани учун ҳам жуда қадрланади. Кўргазмали cеминар давомида ўқувчи қизлар ҳам дарсдан бўш вақтларида гилам тўқиш сирларини ўрганишни ният қилдилар.

Амударё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкил қилинган тадбир доирасида овул ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган 20 дан ортиқ хотин-қизлар учун психологик тренинг машғулотлари ҳам ташкил этилди.

Унда аёллар психологияси ҳамда соғлом ва мустаҳкам оиланинг асослари, хотин-қизлар ўртасида учраётган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Руҳий тушкунликка тушиб қолган аёллар билан индивидуал суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг ўзига бўлган ишончни орттиришга қаратилган тавсиялар бериб ўтилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019