Умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрель кунги фармойишига асосан 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Дарҳақиқат, байрамлар, қутлуғ кунлар олдидан ҳовлиси чор-атрофини тозалаш, тартибга келтириш, хонадонини саришта қилиб қўйишдек халқимизнинг азалий қадриятлари давлатимиз сиёсатида ҳам акс этмоқда. Рамазон ҳайити арафасида умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилиши ҳам фикримизнинг исботидир.
Ҳашар барча жойларда бўлгани каби, Амударё туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. Зеро, халқимизнинг азалий удумларидан бири саналган ҳашар одамлар орасидаги меҳр-оқибат, покизалик ва уюшқоқлик рамзидир. Қолаверса, ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратиш Янги Ўзбекистонда кундалик масалага айланган.
Эрта тонгдан бошланган ҳашарга туман ҳокимлиги, тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари, таълим муассасалари жамоаси ҳамда овул ва маҳаллалар фаоллари қатнашдилар.
Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан кўчалар, йўл бўйлари, ариқлар тозаланиб, санитария ҳолати яхшиланди. Кўп қаватли бинолар, ҳовлилар атрофи тартибга келтирилди. “Яшил макон” акцияси доирасида йўллар бўйлари, яшил ҳудудларга гуллар, мевали, манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, якка-ёлғиз яшовчи шахсларнинг, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмак берилди.
Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларини амалга ошириш жараёнида овул ва маҳаллалар ҳудудида тўпланиб қолган чиқиндилар махсус белгиланган ҳудудларга чиқариб ташланди.
Ҳашар кунида ушбу ҳаракатларда жами 35 мингдан зиёд юртдошларимиз қатнашдилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 72 гектардан зиёд майдонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 66 тоннадан зиёд маиший чиқиндилар чиқариб ташланди. Амалга оширилган ишларга 50 га яқин техникалар жалб этилди.
Шунингдек, 19 та уй-жойлар таъмирланди, 79 та эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар берилди. Шу жумладан 13 нафари ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардир.
Озодалик, саранжомлик тобора гўзаллашиб, обод бўлиб бораётган юртимиз кўркига кўрк қўшади. “Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги” шиори остида бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашари давомида ҳудудимиз қиёфаси ўзгарибгина қолмай, меҳрга, эътиборга, кўмакка муҳтож кўнгилларга ҳам шодлик улашилди.
Ҳашар-саранжом-саришталик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик рамзи эканлиги халқимизнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнатлари тимсолида яна бир бор намоён бўлди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶