40-сонли мактабда “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ҳар бир инсон юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун яшайди. Шундай одамлар борки, улар халқ фаровонлиги йўлида ҳаттоки, жонларидан кечишган. Булар иккинчи жаҳон урушида тинчлик учун курашган юртдошларимиздир.
Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”ни кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, Амударё туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам 9 май − “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Амударё тумани “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари, “Ардақли нураний” кўкрак нишони соҳиби Бекман Аллабергенов, бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, мактаб жамоаси ҳамда ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ўзларининг тайёрлаган саҳна кўринишлари, она Ватан ҳамда тинчликни тараннум этувчи дилбар наволари ҳамда гўзал рақслари билан йиғилганларни ҳурсанд қилишди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Амударё тумани бўлинмаси раҳбари Маҳсуд Садуллаев Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 77 йиллик байрами билан барчани муборакбод этди.
Амударё тумани “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари, “Ардақли нураний” кўкрак нишони соҳиби Бекман Аллабергенов эса туманимизда иккинчи жаҳон урушига қатнашган 4 минг 344 нафар инсоннинг жасорати бугунги авлодларга ибрат бўлиб келганлигини ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлади.
Меҳнат фахрийси Солий Сабиров эса Ўзбекистон халқининг Иккинчи жахон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари ҳақида гаририб тинчликнинг қадрига етиш зарурлигини, тинчлик буюк неъмат эканлигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, тинчлик ва бахт ҳамма вақт бирга юради, дейдилар. Биз ҳам она Ўзбекистонимизда бахт ва фаровонликка эришмоқни истасак, бугунги дориломон ҳаёт, яшаш лаззати, ризқ-насиба неъмати, орзу-ҳавасларга етишмоқ имконидан унумли фойдаланиб, тинчликнинг қадрини яхши англашимиз, бундай эътиқод-одатларни ёшларга ҳар куни сингдириб боришимиз лозим.
Тадбир якунида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.
Ф.Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶