ДАВЛАТ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОДДАЛАШТИРИЛМОҚДА
Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилиниб, давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.
Жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 июндан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидаги давлат хизматларидан фойдаланишда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмаслиги белгиланган:
1. Фуқаронинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома бериш.
2. Бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш.
3. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш.
4. Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.
5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш.
6. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун).
7. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун).
8. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.
9. Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш.
10. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш.
11. Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш.
12. Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш).
13. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
14. Совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
15. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
16. Иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.
17. Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш.
18. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш.
19. Электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
20. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ускунасини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш.
21. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш.
22. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш.
23. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш.
24. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
25. 1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш.
26. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш.
27. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш.
28. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.
29. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.
30. Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.
31. Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш.
32. Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш.
33. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш.
34. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш.
35. Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.
36. Гидрогеологик хулоса олиш.
37. Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумот.
38. Ҳарбий рўйхатга қўйиш ва ундан чиқариш, каби давлат хизматлари амалга ошириши белгиланган.
Хайтбоев Сарвар Гулманович
Туман Давлат хизматлар маркази бўлим бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶