ҚУРИЛИШ СОҲАСИГА ОИД ЯГОНА МАЪМУРИЙ ҚУРИЛИШ РЕГЛАМЕНТЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ
Бугунги кунда мамлакатимизда қурилиш соҳасини янада такомиллаштириш, архитектура ҳамда қурилиш органлари ва муассасаларини изчил ривожлантириш механизмларини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни илғор жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Шунингдек, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши белгиланган.
Қолаверса, давлат сири билан боғлиқ объектларнинг бирламчи рухсат бериш ҳужжатларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказишдан тортиб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча қурилиш жараёнлари Давлат хизматлари марказлари иштирокисиз тўғридан-тўғри қурилиш органлари томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.
Назокат Аллиязова, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶