ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА КАРШИ КУРАШИШ – МУҲИМ ВАЗИФА
Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда.
Диний экстремизм ва халқаро терроризмни бартараф қилиш амалиётида “Ўзбекистон омили”нинг ўрни, жумладан Юртбошимизнинг халқаро миқёсда ўтказилган анжуманларда, МДҲ давлатлари бошлиқларининг олий даражадаги саммитларида, ташаббускорлиги омил сифатида муҳим аҳамиятни касб этаётганлиги, Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида 2000 йил 15 декабрда “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” Қонун қабул қилинганлигининг аҳамияти таҳлил қилинган.
Замонавий терроризмнинг иккита алоҳида хатарли белгисини ажратиб кўрсатиш мумкин; бир томондан, у тобора шафқатсизроқ ғайриинсоний моҳият, иккинчи томондан, ақлга сиғдириш қийин жуғрофлй кўламлар касб этиб бормоқда. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда ҳар йили 650 дан ортиқ бундай ҳодисалар содир этилмоқда. Бу дегани - ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир қўрқувга солиш орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган, камида иккита қўпорувчилик амалга оширилмоқда. Хатарли жиҳати шундаки, уларнинг сони мунтазам ошиб бормоқда.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни асраш ҳар биримиздан ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Айниқса, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган ҳозирги даврда халқимизда, айниқса, ёшларда миллий ғурур, ифтихор, туйғусини, янада чуқурроқ шакллантириш буюк давлатимиз келажагига маъсул бўлган барча юртдошларимизнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶