“Янги ренессанс иштирокчилари” деб номланган грант лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
Ҳаётда шундай инсонлар борки, уларнинг сабр-тоқати, матонати, жасоратини кўриб, ўз ҳаётингизни таҳлил қиласиз. Бошига тушган мусибатни енгиб ўтиб, олға интиладиган, ён-атрофга, дунёга муҳаббат билан қарайдиган, жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қиладиган бундай кишилардан ҳар қанча ибрат олса арзийди.
Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси томонидан имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятлари даражасида касб-ҳунар ўрганишлари, интилувчан, билимга чанқоқ, ногиронлиги бўлан ёшларнинг билимларини ошириш, дунёқарашларини кенгайтиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
20 май куни Aмударё муҳандислик техникуми биносида Ўзбекистон ногиронлар жамияти Амударё туман бўлими ҳамда бир қанча ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Янги ренессанс иштирокчилари” деб номланган грант лойиҳаси доирасида ўқув тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари Гулсара Жоллибекова, туман Халқ таълим бўлими, Ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази масъуллари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари шунингдек, ота-оналар иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи имконияти чекланган иқтидорли ўсмирлар ва ёшларнинг ўз қобилиятларини намоён этишлари учун уларни интеллектуал меҳнат фаолиятига жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида спорт, маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.
Ўқув-тадбирида 14 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган ўсмирларнинг компьютер саводхонлигини ошириш бўйича кўникмалари шакиллантирилди. Шунингдек, ўқувчилар касбга ўргатилиб, умумтаълим фанлари бўйича билимларини мустаҳкамладилар.
Тадбир якунида ўқувчилар ҳомийлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шу ўринда айтиш жоизки, жисмоний имконияти чекланган, турли сабабларга кўра ногирон бўлиб қолганларнинг жамиятга қўшилиши учун шароит яратиб бериш, атрофдагиларнинг уларга нисбатан меҳр-оқибатли бўлишини таъминлаш ҳамда уларни рағбатлантириш жамиятнинг комиллик даражасини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси ходимлари ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятда фаол иштирок этишига кўмаклашиш орқали улар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга ҳисса қўшиб келишмоқда.
Ф.Эшимбетова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶