ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ ОЛГИЧ (ГИДРАНТ)ЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛИБ, СУНЪИЙ ТЎСИҚЛАР ОЛИБ ТАШЛАНМОҚДА
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Касбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмлари томонидан тумандаги овул ёки маҳаллалар ҳудудларида ёнғин хавфи юзага келганида тезкор қутқарув ишларини олиб бориш ва биринчи навбатда ёнғинларни тезлик билан бартараф этишга хизмат қилувчи сув олгич, яъни гидрантлар ҳолати тез-тез назорат қилиниб, мазкур иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Лекин шуни алоҳида таъкидлаш керкки, кўпчилик ҳолатларда маҳаллалар ҳудудларида жойлашган ёнғинга қарши сув олгичлар жойлашган ҳудудлардаги кўчаларда қурилиш ишлари амалга оширилиши натижасида бу каби иншоотларга зарар етказилмоқда. Кўпчилик ҳолларда сув олгичлар устидан асфальт қопламали йўл ва йўлаклар қурилиб, иншоотлар кўмилиб қолмоқда. Йўл қурувчилар, ободонлаштириш бўлими ишчилари ва аҳоли ушбу масалага юзаки ёндошиб, сув олгичларга эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари юз бермоқда.
Чунки ёнғинга қарши сув олгичлар ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчириш автомашиналарини сув билан таъминлаш ва ёнғинларни тезда бартараф этишда муҳим ўрин тутади.
Амударё тумани ҳудудида жами 272 та ёнғинга қарши сув олгичлар мавжуд бўлиб, 2022 йилнинг 5 ойи давомида уларнинг техник ҳолатини амалда ўрганиш мақсадида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 3-сонли ва 4-сонли Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва Сув тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилган.
Ушбу йўл харитага асосан ёнғинга қарши сув олгичларнинг техник ҳолати Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 3- ва 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби ва сув тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида доимий равишда амалда ўрганиб борилмоқда.
Ўрганиш жараёнлари туманимизнинг Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Беруний номли кўчада жойлашган 3 дона ёнғинга қарши сув олгичларнинг техник ҳолатини назорат қилинди. Ўрганиш натижаларига кўра 1 дона ёнғинга қарши сув олгич асфальт йўли тагида қолиб кетганлиги аниқланди ва носозликлар туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва Сув тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан жойида бартараф қилиниб, узлуксиз сув билан таъминланиши йўлга қўйилди.
Навбатдаги ўрганиш жараёнлари туманимизнинг Дарё бўйи маҳалласида давом эттирилди. Мазкур маҳаллада жойлашган Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 65-сонли ўрта мактабга бориш йўлида сунъий тўсиқ аниқланиб, Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 3- ва 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан олиб ташланди.
Муҳаммад ЮСУПОВ, Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 3-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи.
Рашид КАЗАКОВ, Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶