16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:54
Жамият 👁 339

“БИР НУРОНИЙ ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” НОМЛИ ТАБДИР ЎТКАЗИЛДИ

“БИР НУРОНИЙ ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” НОМЛИ ТАБДИР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш мақсадида Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари қабул қилинган. Туманимизда ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда тумандаги мавжуд 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 490 нафар муаммоли ёшларга 70 нафар фаол нуронийлар бириктирилди.      

Жорий йилнинг 3 июнь куни тумандаги “Хон сарой” меҳмонхонаси ресторанида фуқаролар йиғинларида жамоатчилик асосида фаолият юритиб келаётган, маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Нуронийларга тўкин дастурхон ёзилиб иззат-икром кўрсатилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад– фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгашлари аъзоларини, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийларни “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз, муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларга кўмак бериш бўйича ўзаро тажриба ва фикр алмашишдан иборат.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, “Нуроний” жамғармаси раиси Турсинбай Абдижаббаров, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда бир гуруҳ фаол нуроний отахонлар қатнашдилар.

Тадбир давомида Турсинбай Абдужаббаров нуронийларга ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмаганлиги, айрим муаммоли ёшларни оталиққа олиб, уларга ҳар томонлама кўмак бераётганликлари учун ўзининг чуқур миннаддорлигини билдирди.

Шу билан бирга, тадбирда белгилаган ишлар самарадорлагини ошириш мақсадида маҳаллаларда кекса авлод вакиллари ва ёшлар иштирокидаги учрашувларни ўтказиш орқали ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ёшларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этишни анъанага айлантириш, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийларни ёшларга бириктириш бўйича янги тизимни жорий этишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, улар учун мамлакат бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш, имконияти чекланган ҳамда ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни манзилли ижтмоий ҳимоя қилиш мақсадида пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматининг таъсирчан механизмларини яратиш ҳамда назорат ўрнатиш каби муҳим масалалар бўйича сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда жамоат ишларида фаол, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга, жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, Бекмон ота Аллабеганов 75 ёшга тўлиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан пул  мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев, бўлим бошлиғи маслаҳатчиси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Баҳадир Балтабаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Маҳсуд Садуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлинмаси раиси Сардор Исмаилов, “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари, Санобар Хўжамурaтовалар лойиҳани амалга ошириш борасида ўзаро фикр алмашиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури  билан давом этди.

Маҳалла− аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир. Бугунги кунда бу ноёб тузилмага янгича маъно-мазмун бахш этилаётган “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамоили ёшларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топишлари учун муҳим аҳамият касб этмоқда.

     

Б.Балтабаев,

Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019