“Қалдирғоч” болалар оромгоҳи болажонларни ўз бағрига чорлади
Юртимизда ёшларнинг билимли, зукко, шу билан бирга соғлом бўлиб вояга етиши учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, уларнинг ёзги таътилини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам “Қалдирғоч” болалар ёзги оромгоҳи иш бошлади. Оромгоҳда бу йилги соғломлаштириш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. 3 июнь куни ушбу оромгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда секторлар раҳбарлари — туман прокурори, 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаиловлар иштирок этишди.
Дастлаб туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов барча болажонларни ушбу оромгоҳнинг очилиши билан самимий табриклаб, болаларни оромгоҳга қабул қилиш ва улар билан ишлашиш борасида оромгоҳ маъмуриятининг режалари ҳақида батафсил тўхтаб ўтди.
Таъкидлаб ўтилганидек, оромгоҳда болаларнинг дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, кўркам сув ҳавзалари, шахмат майдончалари ва турли янги турдаги арғамчоқлар уларнинг севимли дам олиш масканига айланиши шубҳасиз.
Туман Ҳалқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаилов болаларга таътил бекорга берилмаганлигини, ушбу узоқ танаффусдан фойдаланиб, билим олиш учун куч тўплашлари, иссиқ ёз имкониятларидан келиб чиқиб, танасини чиниқтириб олишишлари керакалигини, кўпроқ бадиий китоблар ўқиб, дунёқаришини кенгайтиришлари зарурлигини айтиб ўтди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари болаларга оромгоҳда хавфсизлик қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишлари зарурлигини эслатиб, зарурий тавсияларини беришди.
Ушбу оромгоҳда туманимизда мавжуд 87 та мактабларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилари қамраб олинган. Аҳамиятли жиҳати, оромгоҳда болажонларга тажрибали шифокорлар хизмат кўрсатишади. Уларнинг саломатлиги, тозалиги, орасталиги, овқатланиш тартиби шифокорларнинг доимий эътиборида бўлади. Шунингдек, дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳам доимий назорат қилиб борилади.
Оромгоҳда болажонларга олий маълумотли, тажрибали тарбиячилар, етакчилар жалб этилган бўлиб, улар ҳам ўқувчиларнинг мароқли дам олишларига, интеллектуал билим ва салоҳиятларини оширишларига қаратилган турли танлов ва мусобақалар ўтказадилар. Мазкур оромгоҳда 9 августга қадар 500 нафар ўқувчи дам олиши режалаштирилган. Ушбу вақт мобайнида улар вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга кўплаб дўстлар орттирадилар.
Оромгоҳда ҳафтанинг ҳар бир куни алоҳида тассуротларга бой тарзда кечади. Ёш китобхон, хорижий тиллар, мусиқа, расм ва бошқа тўгараклар машғулотлари орқали болаларнинг билим даражаси мустаҳкамлаб борилади. Ўғил-қизларнинг футбол, волейбол, баскетбол, бадиий гимнастика, шахмат-шашка, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратилган бўлиб, бундай шарт-шароитлар уларнинг соғлом ўсиши, билим ва дунёқарашини кенгайтириб, она юртимизга, унинг бетакрор табиатига меҳрини янада оширишга хизмат қилади.
Ўз тенгдошлари орасида мириқиб дам олувчи болажонлар учун бу йилги дам олиш мавсуми бир умрга унутилмас лаҳзалар билан ёдда қолиши шубҳасиз.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶